loader
Foto

АҚШ, Теҳрон маъмуриятига 10 нафар эронлик Моссад агентининг исмини сотди

Исроилга ҳужум қилишга тайёрланаётган Эронни тинчлантириш учун Америка Қўшма Штатлари (АҚШ) Теҳрон маъмуриятига:

Унинг ҲАМАС етакчиси Исмоил Ҳаниянинг ўлдирилишига алоқадорлиги тахмин қилинган эронлик 10 нафар Моссад агентининг исмини сотган.

Ўтган ҳафта Туркия орқали Эронга борган АҚШ делегациясининг Теҳронда ўлдирилган Исмоил Ҳанийя билан боғлиқ расмийлар билан икки соатлик учрашув ўтказгани иддао қилинди.

Fox News телеканалининг Қувайтда жойлашган Ал Жарида газетасига асосланиб хабар беришича,

АҚШ делегацияси Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятни камайтириш ва Эронни тинчлантириш мақсадида маълумот алмашиш учун яширинча Теҳронга борди.

Хабарга кўра, делегация Эронга Ҳаниянинг ўлдирилишига алоқадорлиги тахмин қилинган 10 нафар Моссад агентининг исмларини ўз ичига олган рўйхатни берган.

Хабарда, делегациянинг Теҳрон маъмуриятига АҚШнинг суиқасд ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмаслигини етказгани иддаоси ҳам ўрин олган.

Янгилик трендга айланганидан кейин Fox News уни эфирдан олиб ташлади.

АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши ҳам бу айбловларни рад этди. Исроил матбуотига берган интервюсида АҚШ Миллий Хавфсизлик Кенгаши воизи, «Бу мутлақо нотўғри» деди.

31-июл куни пойтахт Теҳронда ҲАМАС етакчисига суиқасд уюштирилганидан кейин Эрон Исроилни айблаб, қасос олишга қасам ичган.