loader
Foto

НАТО Бош котиби: Путин таҳдидларига «қўйганимиз» бор

НАТОнинг янги бош котиби Путиннинг ядровий таҳдидларига жавоб берди ва диктаторга маслаҳат берди



Алянснинг яқинлашиб келаётган «Steadfast Noon» ядровий машқлари иттифоқчиларнинг Кремл таҳдидларига жавоб беришга тайёрлигини намойиш этади.



Бу ҳақда алянснинг янги бош котиби Марк Рютте маълум қилди, деб ёзади  Sky News.

НАТО давлатлари Россия диктатори Владимир Путиннинг ядровий таҳдидларига эътибор бермасликлари керак.

Унинг сўзларига кўра, Кремл ядро қуролидан фойдаланиш таҳдидларига фақат Украинага Ғарб давлатларининг ёрдамини сусайтириш учун мурожаат қилади.

Рутте НАТОнинг кучига ишора қилиб, Иттифоқ мамлакатлари келаси ҳафтада иттифоқчиларнинг Москва таҳдидларига жавоб беришга тайёрлигини кўрсатадиган «Steadfast Noon» ядровий машқларини бошлашини эслатди.



Расмий таъкидлади: Блок ҳар қандай душманга қарши туриш учун зарур бўлган ҳамма нарсага эга ва Алянс ўз хавфсизлигини таъминлашга қодир ва қўрқитмайди;

Рутте Путинга ядро таҳдидларини тўхтатишни маслаҳат берди, чунки улар фойдасиз (таҳдиларингга қўйганимиз бор, демоқчи).



Эслатиб ўтамиз, Путин мунтазам равишда ядро қуролидан фойдаланиш билан таҳдид қилиб келади ва яқинда Россия Федерациясининг ядровий доктринасига ўзгартиришлар киритилишини эълон қилди. Хусусан, Россия ҳудудига ҳаво воситалари, жумладан, дронлар орқали кенг кўламли ҳужум уюштирилган тақдирда, Россия ядро қуролидан фойдаланмоқчи эканмуш.