loader
Foto

Хитой ядро арсеналини 3-4 баробар оширмоқда - Пентагон

"Хитой ҳозирда ўзининг ядровий арсеналини жуда тез суръатларда – уч ёки ҳатто тўрт марта ошириш жараёнида", — деди Колин Каль.

Вазир ўринбосарининг таъкидлашича, АҚШ Мудофаа вазирлиги аввалроқ Хитойнинг стратегик барқарорлик масалаларини муҳокама қилиш нияти ҳақидаги баёнотларини эшитган, бироқ Пентагон Пекиннинг бундай ишларга ҳақиқий тайёрлигини кўрмаган.

У, шунингдек, Қўшма Штатлар дунёдаги ядровий хавфларни камайтириш учун имкони борича бошқа ядровий қуролга эга давлатлар билан ҳамкорлик қилишда давом етишини таъкидлади.

Хитой АҚШ билан иқлим ўзгариши, ҳарбий музокаралар ва халқаро жиноятчиликка қарши кураш каби бир қанча муҳим соҳаларда ҳамкорликни тўхтатмоқда.