loader
Foto

Отатурк шахсига сиғиниш

Отатурк шахс культи (тур. Atatürk kişi kültü) асосан 1930-йилларнинг охиридан, Мустафо Камол Отатуркнинг 1938-йилда вафотидан сўнг, унинг ўринбосарлари томонидан шакллантирилган.  У нафақат ҳукмрон Республика халқ партияси аъзолари, балки мухолифат партиялари вакиллари томонидан ҳам қўллаб-қувватланган[1]. Отатурк шахси культининг айрим унсурлари унинг ҳаёти давомида ҳам мавжуд бўлган. Бу, айниқса, унинг ижтимоий ва сиёсий ислоҳотларини оммалаштириш ва мустаҳкамлаш мақсадида қилинган бўлиб, жумладан, республика, секуляризм, аёлларнинг сиёсий ва фуқаролик ҳуқуқлари, шунингдек, тил ва алифбо ислоҳотлари каби ўзгаришларни қамраб олган[1]. Отатурк шахс культи «дунёдаги энг узоқ давом этган шахс культи» деб таърифланган[2].

Биринчи жаҳон урушида Усмоний империяси иттифоқчилар томонидан мағлубиятга учраб, парчаланганидан сўнг, Мустафо Камол ўз юртини мустақиллик урушига бошлади. Унинг раҳбарлиги остида Туркия Греция, Арманистон, Франция, Буюк Британия ва бошқа интервенция қилган давлатларга қарши курашди. 1923-йилда Туркия Республикаси ташкил топди. 1934-йилда Туркия Буюк Миллий Мажлиси унга Отатурк («Туркларнинг отаси») номини берди. Унинг бошқа унвонлари орасида Буюк етакчи, Абадий қўмондон, Бош ўқитувчи ва Абадий раҳбар кабилари ҳам бор эди[3][4].

Ҳар йили 10 ноябрда, яъни унинг вафот этган куни, кўплаб турклар хотира маршлари ва митингларида иштирок этади. Унинг машҳур сўзи бир реклама баннерида битилган: «Менинг маънавий меросим – фан ва ақл».

Отатуркнинг хотираси XXI асрда ҳам турк сиёсий муҳокамаларида муҳим ўрин тутади[5]. Туркиянинг деярли ҳар бир шаҳрида Отатурк номидаги кўчалар мавжуд. Унинг ҳайкаллари эса шаҳар майдонлари, мактаблар ва давлат муассасаларида жойлаштирилган бўлиб, кўпинча улар Отатуркнинг портрети билан безатилган. "Ne mutlu Türküm diyene" («Мен туркман, деб айтган одам қандай бахтли!») деган ибора Отатурк томонидан 1933-йилда Республика ташкил топганининг 10 йиллиги муносабати билан сўзланган нутқида ишлатилган бўлиб, бу Туркияда кенг тарқалган иқтибос ҳисобланади.

Отатурк шахс культи баъзан Марказий Осиёдаги авторитар ҳукмдорлар, масалан, Нурсултон Назарбоев ва Сапармурат Ниязов шахс культи билан солиштирилади[6]. Аммо у жиддий фарқ қилади, чунки Отатурк Туркияда демократик ва прогрессив ислоҳотларни амалга оширган. Шунингдек, унинг кўпчилик ҳайкаллари ва ёдгорликлари унинг вафотидан кейин барпо этилган. Масалан, 1950-йилгача турк валютасида фақат амалдаги президентнинг сурати босилар эди, аммо 1950—1960-йилларда Бош вазир Аднан Мендерес президент Исмет Инёнўга сиёсий зарба бериш мақсадида Отатуркнинг суратини пулларда қайта тиклаш тўғрисидаги қонунни қабул қилди[1].

Мендерес ҳукумати Республика халқ партияси (РҲП)га мухолиф бўлганига қарамай, турк фуқаролари орасида Отатуркнинг машҳурлигидан фойдаланишда давом этди. Шунинг учун унинг жасади 1953-йилда буюк маросим билан Анқарадаги Аниткабир мақбарасига кўчирилди. Бундан ташқари, 1951-йилда Туркия ҳукумати Отатурк хотирасига нисбатан ҳақорат қилишни жиноий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қонунни қабул қилди.

The Economist журнали 2012-йилда шундай ёзган эди:

«Шахс культи бутун Туркия бўйлаб буюк шахснинг бюстлари ва портретлари билан қопланган».

Журналда шунингдек, турк генераллари Отатурк номидан фойдаланиб, тўртта ҳукуматни ағдаргани, бир бош вазирни осгани ва республика душманларига қарши ҳаракат қилгани таъкидланган. Буюк Британия нашрининг ёзишича, «радикал исломчилар Отатуркни 1924-йилда халифаликни бекор қилгани ва диндорликни жамоатчилик ҳаётидан чиқариб ташлагани учун нафрат билан ёдга олишади». Улар орасида «у хотинбоз, алкаш ва ҳатто махфий яҳудий бўлган» деган миш-мишлар ҳам тарқалган[7].

Абу Муслим

Изоҳлар

•  Andrew Mango. Ataturk: The Biography of the founder of Modern Turkey. — Overlook, 2002-08-26. — P. 36. — «"In 1937, Bayar had sought to outdo İnönü in his adulation of Atatürk. Now the Democrat Party government outdid him in signs of respect for Atatürk's memory. His body was transferred to a grandiose mausoleum in 1953. A law was passed in 1951 making it a criminal offence to insult Atatürk's memory."». — ISBN 978-1-59020-924-0. Источник. Дата обращения: 29 июня 2020. Архивировано 3 августа 2020 года.

•  •  Alexander Christie-Miller (20 апреля 2013). "Lookalike keeps alive the cult of Ataturk". The Times of London. Архивировано 30 мая 2015. Дата обращения: 29 июня 2020.

•  •  Levine, Lynn A. Frommer's Turkey. — Hoboken, NJ : Wiley Pub., 2010. — P. 31. — «Mustafa Kemal was given the name Atatürk ("father of the Turks") by the Grand National Assembly». — ISBN 9780470877739.

•  •  Villar, Juan. The Seventh Wonder. — Coral Springs, FL : Llumina Press, 2004. — P. 28. — «The Turkish parliament proclaimed Mustafa's last name to be Ataturk, "Father of the Turks." Today, his picture hangs in every government office and business establishment, his state appears in every city, and his statues forbid that anything bad or ridiculous be said about him. Free Speech was not among Ataturk's reforms.». — ISBN 9781595262417.

•  •  Foreign Press on Cyprus, Volumes 10-11, Public Information Office, 1997 «It is the army’s self-appointed role to maintain the secular character of a state that is 90 percent Muslim, but whose modern founder Kemal Ataturk forcibly wrenched into Westernization. The Ataturk cult of personality still towers over Turkey»

•  •  Allison, Roy. Challenges for the former Soviet south. — Washington, D.C. : Brookings Institution Press, 1996. — P. 27. — «A state-promoted "cult of personality" is developing rapidly in some of the Central Asian republics (although here, as in other ... This was clearly modeled on Mustafa Kemal Ataturk, the authoritarian modernizing leader of republican Turkey.». — ISBN 9780815703211.

•  "A secularist's lament". 25 февраля 2012. Архивировано 16 января 2018. Дата обращения: 17 марта 2013.