loader
Foto

Оламлардан бир нуқта

Қуръон ўқиш – оддий бир китоб варақларини айлантириб, лабларни ҳаракатлантиришдек осон бир ишдек туюлади бизга. Ҳақиқатда, унинг механик томони шунчалик содда кўринса-да, буюк мўъжизаларни ўз ичига олади. 



Аммо Қуръон ўқишнинг маънавий жиҳати – инсонни ҳайрат ва ҳаяжонга соладиган, салобатли ва улуғ ҳодиса.  



Чунки биз ўқиётган нарса – бевосита Роббул Оламийндан келган хитобдир.  



Бу хитоб олдида мухотаб бўлишдан катта ва ҳаяжонлантирадиган қандай ҳодиса бўлиши мумкин?!  



 Оламларнинг Робби ҳақида тафаккур  



Лекин, "Оламларнинг Робби" сўзини ҳам баъзан ҳаддан ташқари тез талаффуз қиламиз ва унинг улуғлиги устида жуда ҳам кўп фикр юритмаймиз.  



Ҳолбуки, "Оламлар" деганда нима назарда тутилмоқда?!  



- Маҳлуқотларнинг атом заррасидан ҳам майда бўлган қисмларида, ҳар сонияда миллиардлаб зарралар яратилиб, йўқ бўлиб кетади.  

- Шунингдек, миллиардлаб ёруғлик йили масофада жойлашган галактикалар мавжуд.  

- Гўё кўзимиз билан кўриб турган оламлардан тортиб, охират юртигача, ер ости чуқурликларидан жаннат боғларигача, қабр оламидан руҳлар ва фаришталар оламигача – биз билган ва билмаган, хатто тасаввур ҳам қила олмайдиган оламлар мавжуд!  



 Бир нуқта ортидаги улкан ҳақиқат  



Кўзимиз олдидаги моддий оламнинг фақат бир нуқтаси ҳақида ўйлаб кўрайлик.  



Бу нуқта, осмонда тўлин ойнинг ўндан бир қисминигина эгаллайди.



Оддий ҳолда бу жойга қараганда, Саман Йўли галактикасидаги бир неча юлдузлардан бошқа ҳеч нарсани кўра олмаймиз.  



Лекин Hubble фазо телескопи бу нуқтага йўналтирилганда, умуман бошқача манзара намоён бўлди.  



24 сентябр 2003 йилдан 16 январ 2004 йилгача давом этган тўрт ойлик тадқиқот давомида Hubble Ер атрофида 400 марта айланган, ушбу нуқтанинг 800 та тасвирини олган ва умумий 11 кундан ортиқ вақт давом этган сурат олиш жараёни натижасида бир расм ҳосил бўлган.  



Бу суратда 10 000 га яқин галактикалар аниқланган – узайнинг ягона нуқтасида, 10 000 га яқин галактика!  



Ҳар бир галактика юз миллиардлаб юлдузларни ўз ичига олади.  



Уларнинг орасидаги масофалар миллионлаб, ҳатто миллиардлаб ёруғлик йиллари билан ўлчанади!  



Шу ерда бир сонияда 300 000 км тезликда ҳаракат қилувчи ёруғликнинг миллиардлаб йиллар давомида босиб ўтадиган масофалар ҳақида ўйлаб кўрайлик!  



 Қуръонга юксак эҳтиром  



"Оламлар" деганда нима назарда тутилаётганини тушунишга ҳаракат қилиш – инсон ақлини ҳайратга солади.  



Бироқ, биз учун асосий нарса – бу оламларнинг улканлиги эмас, балки Оламларнинг Робби бўлган Аллоҳ таолонинг беқиёс буюклиги.  



Ҳеч бўлмаганда, Hubble'нинг ушбу сурати бизни шундай улкан чексизлик ва идрокқа сиғмас улуғлик олдида турганимизни эслатиб қўяди!  



Ва шу орқали, Оламларнинг Роббидан бизга юборилган хитобни қандай одоб ва виқор ила тинглашимиз кераклигини англатади.  



Албатта, кўришга кўзи борлар учун!

Абу Муслим таржимаси