loader
Foto

Ҳиндистон мусулмонлар кенгаши Бобур масжиди ҳақидаги шов-шувли иш бўйича ўз позициясини маълум қилди

Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистон Олий суди Айодхьа шаҳрида ўрта асрдаги Бобур масжиди харобалари жойлашган мунозарали ер участкаси бўйича ҳиндулар фойдасига қарор чиқарди, улар ҳозирда бу ерда ўз ибодатхонасини қуриши мумкин.

Ҳиндистонда мусулмон ҳаётининг ҳуқуқий жиҳатлари ва диний амалиётни тартибга солувчи асосий ташкилот - Бутун Ҳиндистон Мусулмонлари шахсий ҳуқуқ кенгаши (AIMPLB) Олий суднинг ҳукмига қарши чиқишга қарор қилди.

"Асосий қадриятлар миллий шармандалик даражасида бузилган тақдирда, 5 акр ер шаклидаги компенсация яраларни ҳеч қандай даволай олмайди деб ишонамиз", дейилади кенгашнинг Лакнавда бўлиб ўтган йиғилишида берган баёнотида.

Шу билан бирга, отаси Ҳашим Ансари Бобур масжиди ҳақидаги ишнинг энг дастлабки ва энг эски даъвогарларидан бири бўлган мусулмон фаоли Иқбал Ансари, бошқа даъвогар Ҳожи Меҳбуб сингари Олий суднинг ҳукмига қарши чиқмасликка қарор қилди. Уттар-Прадеш штати марказий сунний вақф кенгаши ҳам суд қарорига қарши чиқмоқчи эмас.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР