loader
Foto

Ҳиндистонда Мирзо Бобур қурдирган масжидини бузиш ҳақидаги иш бўйича ҳукм чиқарилади

Судя Сурендра Ядав буйруғи билан барча 32 айбланувчи шу куни суд залида бўлиши керак. Улар қаторига Ҳиндистоннинг собиқ бош вазири ўринбосари Лал Кришна Адвани, ҳукмрон БЖП (Бхаратия Жаната партияси) собиқ Президенти Мурли Манохар Джоши, Уттар-Прадеш ҳукумати собиқ раҳбари ва БЖП аъзоси Келян Сингх, БЖП вице-президентлари Ума Бхарти ва Винай Катияр киради.

CBI махсус суди ушбу иш бўйича 351 гувоҳни сўроқ қилди ва 600 дан ортиқ ҳужжатли далилларни кўриб чиқди. 1 сентябрь куни судья томонларнинг сўнгги далилларини тинглади ва ҳукмни ёзишга киришди.

"Красная весна" хабар қилишича, Бобурийлар империяси асосчиси – Бобрунинг буйруғи билан Айодха шаҳрида (Уттар-Прадеш штати) барпо этилган масжид 1992 йилнинг 6 декабрида 150 минг кишилик ҳинд диний мутаассиблари оломони томонидан бузиб ташланган. Масжиднинг бузилиши оқибатида юзага келган тартибсизликлар оқибатида Ҳиндистонда 2 мингга яқин киши ҳалок бўлган. Бунга турли ҳинд ташкилотлари, жумладан, БДП партияси алоқадор бўлган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР