Кўп сонли тижорат лойиҳалари орқали Хитой капитали билан боғлиқ бўлган "Арсенал" раҳбарияти бу баёнотдан ўзини четга олиб қочишга шошилди, лекин ХХР ҳукумати воқеани шу билан якун топган деб ҳисобламади. Улар Ўзилни ёлғон хабарлар олганлик ва ёлғон хабарлар тарқатишда айблабгина қолмай, унга нисбатан репрессиялар билан ташландилар. Футболчининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари Хитойда блокировка қилиб қўйилган, унинг исми ва у билан боғлиқ ҳамма нарса қидирув тизимларидан чиқариб ташланган.
Албатта, кичик бир танқидга ҳам муроса қила олмайдиган ва у ҳақида назорати остида бўлган аҳоли орасида ахборот тарқалишидан ўлгудай қўрқадиган ҳар қандай коммунистик ва умуман тоталитар тизимнинг маънавий тушкунлигидан яна бир бор кулиш мумкин. Лекин аслида бу вазият устида жиддий ўйлаб кўриш керак.
Дунёда иккинчи ўринда турадиган империянинг (биринчи ўринда, албатта, АҚШ) ҳокимиятида бундай муносабатни қўзғатадиган Ўзил ким? Хўп, майли, қандайдир бир футболчи. Лекин нимагадир биз "қандайдир бир футболчи"нинг сўзларига бўлган муносабат ХХРнинг бу борадаги танқидга, ҳатто баъзи давлатларнинг танқидларига муносабатини акс эттиришини кўряпмиз. Ва бу тушунарли.
Хитой бу глобализация туфайли кўтарилган, жаҳон иқтисодиётига арзон йиғиш устахонаси ролини таклиф этадиган ва бугунги кунда унинг муваффақиятини турли мамлакатлар бозорларига кириб бориши билан боғлайдиган мамлакатдир. Глобал даражадаги ўйинчи бўлиш истагидаги хитойликлар глобал жамиятда "селебритиз" ёки дунё машҳурлари - актёрлар, боксчилар, футболчилар, пойгачилар ва бошқалар қандай рол ўйнашини яхши тушунадилар. Бизга ёқадими ёки йўқми, бугунги кунда миллионлаб обуначилари бўлган қўшиқчининг ёки машҳур боксчи ва баскетболчининг жамоатчилик фикрига таъсири фақат тор доираларда таниқли бўлган профессорнинг маълум бир масала бўйича мутахассис бўлган таъсирига қараганда бир неча баравар катта бўлиши мумкин. Бу, албатта, интеллектуаллар эмас, балки "селебритиз" бугунги кунда ҳамма нарсани ҳал қилишини англатмайди - бу мутлақо шундай эмас, лекин жамоат фикрига бир онда таъсир этиш машҳурлар орқали самаралироқ эришилади.
Аммо, буни англаб етган бўлса-да, хитойлик коммунистлар бошқа нарсани тушунмайдилар - ўзлари унинг бир қисми бўлишни истаётган глобал жамиятда, ушбу футболчининг сўзларидан келиб чиқадиган бундай ибтидоий ва алмисоқдан қолган реакциялари нафақат ишламайди, балки аксинча ишлайди, яъни қарама-қарши самарага эришади.
Масалан, Ўзил уларни Ироқ ва Суриядаги инсон ҳуқуқларини поймол қилганликда айбласа, Қўшма Штатлар шунга ўхшаш вазиятда қандай йўл тутган бўларди? Эҳтимол, ҳеч қандай реакция бўлмасди, шунчаки - "биз ҳамма сўз эркинлигига эга бўлган эркин мамлакатда яшаяпмиз". Максимум ушбу баёнотга биронта брифингда шарҳ билдирилган бўларди.
Хитойнинг коммунистик динозаврлари миллионлаб хитойлар аллақачон назорат остида эмаслигини англамаган ҳолда Ўзил билан боғлиқ бўлган барча нарсаларни тозалашга шошилдилар - бу диаспорада доимий яшайдиганлар ва бугунги кунда бутун дунё бўйлаб саёҳат қилиб ишлаётганлар ҳар қандай маълумотга эгадир.
Ушбу ҳикоя биз илгари, ХХРнинг ҳукмрон доиралари томонидан нашр этилган ички маълумотларга асосланиб ёзган нарсаларимизни кўрсатмоқда - бу иқтисодий ва ҳарбий гигантни нафақат дунёда, балки ўз мамлакатидаги ўзгаришлардан ҳам қўрқадиган ва уларга энг кулгили муносабат билдирадиган одамлар бошқаради.
Бу замонавий Хитойни замонавий Россия билан ва ҳукумат тепасида шу каби раҳбарлар турган бошқа бир қатор мамлакатлар билан боғлайди, лекин бу энди бошқа алоҳида бир мавзудир.
Ушбу воқеадан тўғридан-тўғри келиб чиқадиган иккинчи хулоса шундан иборатки, Хитой жуда заиф, ҳаттоки давлат даражасидаги танқидга эмас, балки замонавий дунёда "юмшоқ кучга" эга бўлган одамларнинг танқиди олдида ҳам. Месут Ўзил бундай юмшоқ кучнинг Ислом ва мусулмонларга қандай ёрдам бериши мумкинлигини кўрсатди.
Бу, ҳаттоки ўйлаб ҳам ўтирмасдан, юмшоқ кучга эга бўлган кўпгина таниқли мусулмонларга намуна бўлишини истардик. Бунга кўп ҳолатларда ислом дини нуқтаи назаридан тақиқланган ёки шубҳали саналган усуллар билан эришиб, улар шу билан гуноҳларини ювишга ҳаракат қилиб, ҳеч бўлмаганда ўз диндошларининг миннатдорчилигини олган ҳолда унга фойда келтириш имконияти бор деб ўйлашсин...
Абу Муслим таржимаси