Ўз навбатида, Эрон ташқи ишлар вазири Мохаммад Джавад Зариф Сулаймонининг ўлими учун қасос олингани ва америкаликларнинг уларнинг базасига қарата берилган пиар-зарбага жавоб қайтармаса, янги ҳужумлар бўлмаслигини айтди.
Катта урушдан қутулиб қолишга эришилди, лекин шу билан хотиржам бўлиш мумкинми? Украинанинг етакчи таҳлилчиларидан бири Юрий Романенко бу воқеаларни 1911 йилдаги Агадир инқирози билан қиёслади, ўшанда немис кемаси "Пантера" Марокаш портига кириб келган ва бунинг оқибатида Германия билан Франция ўртасида уруш бошланишига сал қолганди. Шунда урушнинг олдини олишга эришилган, лекин уч йилдан кейин барибир Биринчи жаҳон уруши бошланган, чунки унинг қатнашчилари ўртасидаги қарама-қаршиликлар объектив ва ҳал этилмаган эди.
Ражаб Тойиб Эрдоғанга яқин бўлган "Ени Шафак" турк нашри бош муҳаррири Ибрагим Карагюл ҳам ўзининг муҳаррирлик колонкасида тахминан шу ҳақида ёзди. Унинг ҳисоблашича, томонлар келажакдаги муқаррар уруш томон ўта юқори тезликда ҳаракатланмоқда, бунда ушбу томонлар Эрон ва АҚШ эмас, балки Эрон ва Араб коалицияси, биринчи навбатда, Саудия Арабистони ва БАА тимсолида ҳисобланади.
Дарҳақиқат, агар ҳамма нарсага хушёр нигоҳ билан қарайдиган бўлсак, АҚШ га Эрон билан уруш шунчаки керак эмас ва бу ҳақида Трамп ҳам шаъма қилди. Амалда, Барак Обамадан бошлаб Америка аста-секинлик билан Яқин Шарқдан чиқиб кетмоқда, фақат шу фарқ биланки, унда бу ишни қандай қилиш кераклиги ҳақида турлича қарашлар мавжуд. Агар Обама ўзи билган ёки билмаган ҳолда Эронга минтақа гегемони ролини топширишни бошлаган бўлса, Трамп бундай қилиш мумкин эмас деб ҳисоблайдиганлар сиёстини юритяпти.
Бироқ бундан Америка Саудия Арабистони ва БААни Эрондан ҳимоя қилади ва улар учун унга қарши курашади деган маъно келиб чиқмайди. Аксинча, биз ўз кампанияси давомида Трумп Саудия Арабистонига ҳам худди Эронга сингари ҳужум қилганини унутмаслигимиз керак. Унинг қарашларига кўра, унинг ўзи, очиқчасига айтганидек, фақат америкаликларнинг фаровонлиги, Америка иқтисодиётининг ўсиши, кераксиз харажатларни қисқартириш билан қизиқади, асло унинг учун ёқимсиз мамлакатлар ва халқлар билан эмас. Шунинг учун, энг эҳтимоли юқори сценарий шундаки, эртами-кечми Вашингтон Эронни араб режимлари билан уриштириб қўйишга уриниб кўради, уларнинг иккинчисига нима бўлишидан хавотирланмай, биринчисига зарар етказади
Карагюлнинг ёзишича, афсуски, бу вайрон қилувчи урушнинг иккала потенциал қатнашчиси уларга ажратилган ролни қабул қилди. Теҳрон режими яхши тушуниб турибдики, санкциялар билан бўғиш ва минтақавий карама-қаршиликлар шароитларида унинг тинч-хотиржам яшаш учун имконияти йўқ, чунки уни ичкаридан ҳам, ташқаридан ҳам бўғишяпти. БАА ва Саудия Арабистони каби режимлар эса, афтидан, Вашингтон уларни кулфатда ёлғиз ташлаб қўймаслигига ишонади, шу қадар ишонадики, нафақат шиалар Эрони, балки сунний Қатар ва Туркия билан ҳам қарама-қаршиликдан тап тортмаяпти.
Туркия учун эса, Карагюлнинг мақоласидан келиб чиқадики, ўзини бу уруш ботқоғига ботириб ўймаслик муҳим. Бу борада сурбетлик билан мулоҳаза юритиб, бу ҳолда Туркия рақобатлашаётган куч қутбларининг заифлашиши фонида бундан фойда кўриши мумкин. Агар у Ўрта ер денгизида тобора кучайиб бораётган қарама-қаршиликлар туфайли ўзини хавфли тўқнашувга жалб қилмаса бўлди.
Бу фикрни ривожлантириб, айтиш мумкинки, ислом дунёсининг тамаддун истиқболлари нуқтаи назаридан на хомейний режими, на Арбистоннинг бензоколонка-қироллик режимларига ачинилмайди – уларнинг аҳмоқлиги ва иззат-нафси қурбонига айланадиган ва уларнинг мамлакатлари тош аср даврига қайтиб қоладиган миллионлаб оддий мусулмонлардан фарқли равишда. Юқорида айтиб ўтилганидек, гипотетик ислом дунёсида бугунги кунда араб ва форс муқобил варианти эмас – Туркия, Покистон ва Малайзия иттифоқи кўзга ташланмоқда. Лекин ким айтди, бу мамлакатлар билан ҳам худди шу ишни қилиш мумкин эмас деб? Туркия учун рисклар ҳақида айтиб ўтилди, Покистонни Ҳиндистон билан уруш орқали нейтраллаш мумкин, уларсиз эса кичиккина Малайзия бир ўзи кўп нарсага қодир эмас.
Шундай қилиб, жуда хавотирли вазият юзага келяпти. Ҳозирда у ўқланган қуролни четга қўйиб, ўзаро қирғинга муқобил вариант сифатида музокараларни бошлаш мумкин бўлган босқичда турибди. Аммо бунинг иложи йўқлигига ишонмайдиганлар эса, буюк урушга ва унда туғиладиган янги дунёнинг синовларига тайёрланинг.