Шунингдек, Миллий дин эътиқоди озодлиги куни шарафига АҚШ президенти қачонлардир диний белгиар бўйича камситилишга учраган, ислом, насронийлик ва яҳудийлик динига эътиқод қиладиган мактаб ўқувчиларини Оқ уйга таклиф қилди.
Дональд Трампнинг айтишича, давлат қонунлари ҳеч қачон одамлар ва Худонинг ўртасида турмаслиги лозим.
Тардбирда президент Трамп шунингдек, ўйиндан сўнг майдонда ибодат қилишни тўхтатишдан бош торганидан сўнг иш эжойини йўқотган Вашингтон штатидаги ўрта мактаблардан бирининг футбол бўйича мураббийси Джозеф Кеннедини ҳам ҳимоя қилди.
NPR хабар қилишича, Таълим вазирлиги 50 штатда мансубдор шахсларга мактуб жўнатиб, уларга талабалар ва ўқитувчилар ўз диний ҳуқуқларига риоя қилиши сабабли дискриминацияга учраши мумкин эмаслигини эслатди.