loader
Foto

Тожикистонда юздан ортиқ мусулмонлар ҳибсга олинди

Масалан, уларан бири – Исфара шаҳар маъмурияти ходими. Яна 20 га яқин киши ОТМ ходимлари ҳисобланади. Шунингдек, хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан икки нафар хорижий фуқаро қўлга олинди.

«Қаерда ва қайси лавозимда ишлашидан қатъи назар, экстремизмга алоқадор бўлган шахслар қўлга олинади ва жавобгарликка тортилади», – деди бош прокурор ва «Биродар-мусулмонлар» ташкилоти аъзолари деб тахмин қилинган шахслар ишини учта муассаса – Бош прокуратура, ИИВ ва Миллий хавфсизлик дават қўмитаси тергов қилишини қўшимча қилиб айтди.

«Биродар-мусулмонлар» ташкилоти аъзолари деб тахмин қилинган ўнлаб шахслар ҳибсга олингани ҳақида январнинг бошида маълум бўлди. Бироқ бош прокурорнинг баёнотигача ҳукумат бу маълумотга изоҳ бермади. Аввалроқ Тожикистон Тил институтида ва Тожикистон миллий университетида ўқитувчилар ҳибсга олингани тасдиқланди.

Полициядаги манбаларнинг хабар қилишича, қўлга олинганларга нисбатан ЖК 307.3-моддаси бўйича айблов қўйиляпти («Эксремистик ташкилот фаолиятини ташкил қилиш»). Бу модда бўйича саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш кўзда тутилган.

Бош прокурор шунингдек, Ишкобод чегара заставасига ҳужум ҳақидаги иш бўйича 20 киши қўлга олинганини маълум қилди. Уларнинг орасида бевосита ҳужумда иштирок этганлар ҳам, уларга ёрдам берганлар ҳам бор. Юсуф Рахмоннинг сўзларига кўра, яқин вақтларда бу ишнинг тергови тугайди ва иш судга оширилади.

Эслатиб ўтамизки, чегара заставасига ҳужум 2019 йил 6 ноябрга ўтар кечаси рўй берган. МХДҚ маълумотларига кўра, жангарилар бундан уч кун олдин Афғонистон ҳудудидан кириб келган тожикистонликлар бўлган. Отишма давомида улардан 15 киши ҳалок бўлган, 5 киши қўлга олинган. Ҳукумат икки нафар хавфсизлик ходимининг ҳалок бўлгани ҳақида маълум қилди. Кейинроқ журналистларга яна 4 нафар чегарачи, шунингдек, аёллар ва болалар ҳалок бўлгани ҳақида маъълум бўлди. МХДҚ ҳужум қатнашчилари ИШИД тарафдорлари бўлганини маълум қилди. Ўз навбатида, ИШИД бу ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олди.