Коронавирус ҳақида ижтимоий тармоқларда энг кўп тарқалган олтита хато фикр
Хитойнинг Ухань шаҳрида ҳозирга келиб 20 дан ортиқ мамлакатни қамраб олган янги вирус штамми пайдо бўлганига қарийб бир ой бўлди. Унинг пайдо бўлиши бутун дунё бўйлаб ижтимоий тармоқларда ваҳима уйғотди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти соғлиқни сақлаш соҳасида глобал фавқулодда вазият деб атаган коронавирус авж олиши ҳақида одамлар интернетдан маълумот излаган ҳар сафар улар одамни янглиштирадиган ва потенциал хавфли бўлган кенг доирадаги маълумотларга дуч келади.
Фейсбук, Твиттер ва Ютуб ходимлари Recode сайтига маълум қилганидек, улар вирус ҳақида ишончли контентни илгари суриш устида ишлаган, лекин ҳамма жойни тўлдириб ташлаган ва уларнинг пластформаларини ифлослантирадиган маълумотларга дуч келган.
Айтиб ўтилган коммуникация платформалари томонидан кўрилаётган саъй-ҳаракатларга қарамай, улар минглаб лайк ва репост йиғаётган видероликлар тарқалишини тўхтата олмади.
Ушбу мақолада биз коронавирус ҳақида энг тарқалган хато фикрлар ҳақида тўхталиб ўтамиз.
1. Хитой биологик қурол ишлаб чиқаради
Янги коронавирус тури қандай пайдо бўлгани номаълум, лекин ижтимоий тармоқларда бир нечта назария тарқалган бўлиб, уларга кўра вируснинг авж олиши биологик хавфсизлик бўйича Ухань миллий лабораторияси унинг таркибига кирадиган тадқиқот муассасаси – Ухань вирусология институтида биологик қурол иш билан боғлиқ бўлиши мумкин.
«Ухань вирусология институти – касаллик пайдо бўлган жой ҳисобланади», - дейилади Фейсбукда 4 мингдан ортиқ репост тўплаган хабарда.
Бу тахмин «Вашингтон пост»да эълон қилинган, шубҳали обрўга эга исроиллик собиқ офицернинг шарҳларига асосланади. Ўз мақолаларида у собиқ АҚШ президенти Барак Обама мусулмон бўлиши мумкинлигини ҳам айтганди.
Таъкидлаш жоизки, экспертлар «Вашингтон пост»га бундай баёнотларни қўллаб-қувватлайдиган ҳеч қандай далил йўқлигини маълум қилган.
2. Вирус контрабандаси
Ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган хабарларга кўра, Уханда топилган янги коронавирус Канада лабораториясидан контрабанда йўли билан олиб кирилган, чунки Хитой биологик қурол ишлаб чиқаришга интилмоқда. Бу тахминни Politifact инкор қилди.
«Айғоқчилар коронавирусни Канададан ўғирлаб, Уханда чет эллик душманларни йўқ қилиш учун қурол сифатида фойдаланиш мақсадида юборилган», - дейилади Республикачилар партияси вакили, 100 мингдан ортиқ обуначиси бўлган Соломон Юэнинг (Solomon Youeh) аккаунтида эълон килинган твитда.
3. Вакцина мавжуд
Янги турдаги коронавирус учун вакцина мавжудлиги ҳақида яна битта назария мавжуд. Айрим хабарларга кўра, вакцина аллақачон патентлаб қўйилган. Гарчи аслида бу касалликка қарши вакцина ҳали ишлаб чиқилмаган бўлсада, яқинда Фейсбукда эълон қилинган хабарда айтилишича, бу вирус вакцина сотишдан фойда олиш учун «ишлаб чиқарилган».
Хабарга видеоёзув илова қилинган бўлиб, унда тахмин килинган янги патент кўрсатилган. Бироқ ижтимоий тармоқ ходимлари хабарни текшириб кўриб, унинг ёлғон эканигини аниқладилар. Бу хабарни бўлишишга ҳаракат қилинса, мустақил томонлар фикрига кўра, хабар ёлғон маълумотдан иборат эканлиги ҳақида огоҳлантириш пайдо бўлади.
4. Вирус 65 миллион кишини ўлдиради
2019 йилнинг октябрида АҚШнинг Джон Хопкинс тадқиқотчилик университети ўткаган «машғулот» эҳтимоли пандемияга глобал реакцияни моделлаштириши керак эди. Кўплаб интернетдан фойдаланувчилар бу машғулотнинг вазифасини нотўғри тушундилар ва унинг башоратларини биз ҳозирда кузатаётган вируснинг авж олиши потенциал қурбонлари қаторига хато равишда киритдилар.
Олимларнинг башоратларига кўра, коронавирус 65 миллион кишини ўлдиришини тасдиқлайдиган кўплаб твитлар мавжуд (уларнинг айримлари 140 мингдан ортиқ лайк тўплаган).
«Биз коронавирус эпидемияси моделини ишлаб чиқдик, лекин у башорат ҳисобланмайди деб аниқ айтдик. Биз вирус 65 миллион кишини ўлдиришини кутмаяпмиз», - дейилади Джон Хопкинс университети соғлиқ хавфсизлиги бўйича Марказ баёнотида.
5. 100 минга юқтириш ҳолатлари
Коронавирус юқтириш билан боғлиқ 17 мингдан ортиқ ҳолат тасдиқланганига қарамай, «Гардиан» учун баёнотда жамият соғлиқни сақлаш соҳасида экспертнинг маълум қилишича, ўн минглаб одам касаллик юқтирган. Лекин шунга қарамай, бу маълумотлар тасдиқланмади.
Ижтимоий тармоқлар платформаларида кўплаб оммавий нашрларда аниқ бўлмаган статистик маълумотлар тақдим этилган бўлиб, улар ваҳима ва қўрқув уйғотади. Улардаги маълумотлар Ухандаги тиббиёт ходимлари эпидемиянинг асосий ўчоғи деб кўрсатади.
Масалан, Ютубдаги 80 минг марта томоша қилинган видеороликлардан бирида тиббиёт ходими деб айтилган кишини кўрамиз. Унинг сўзларига кўра, фақат Хитойнинг ўзида 90 минг киши касалликка чалинган. Твиттердаги янгиликлар аккаунтларидан бирида 100 мингдан ортиқ киши бу вирусга чалингани маълум қилинди.
Таъкидлаш жоизки, Хитой ҳукумати томонидан касаллик кўлами ҳақида эълон қилинган маълумотлар аниқлиги борасида шубҳаланиш учун асослар бор. Оқибатда коронавирусга чалинган одамлар аниқ сони номаълум бўлиб қолавермоқда.
6. Бир турда касалхона қурилиши
Иккита оммавий ахборот воситаси — «Глобал тайм» ва «Пиплс дейли» — яқинда қурилган бинонинг фотосуратини тарқатди ва бу Уханда атиги 16 соат ичида қуриб битказилган касалхона деб атади. Аслида унда турар-жой уйи тасвирланган.
Онлайн-платформалар қандай жавоб қайтаради?
Оммавий онлайн-платформалар коронавирус ҳақида ёлғон маълумотларни йўқ қилиш бўйича мос келувчи чоралар кўрмоқда. Бу ҳақида Recode нашри маълум қилади.
Твиттердаги расмий баёнотда айтилишича, охирги тўрт ҳафта ичида коронавирус ҳақида 15 миллионга яқин твит эълон қилинган, лекин ушбу масала бўйича ёлғон маълумот тарқатишга «мувофиқлаштирилган уринишлар» аниқланмаган.
Лекин бу Твиттерда коронавирус ҳақида ёлғон маълумот йўқлигини англатмайди. Ижтимоий тармоқ вакилларининг жавоби фақат Твиттер биронта давлат ёки сиёсий гуруҳ томонидан ёлғон маълумотларни атайлаб тарқатганлик ҳақида ҳеч қандай далиллар топмаганлигидан далолат беради.
Фейсбук билан боғлиқ ҳолатда эса вазият шу билан ҳам мураккаблашадики, маълумотни текшириш жараёнида платформада четдан кузатувчилар иштирок этади.
Фейсбук вакили ушбу платформа коронавирус ҳақида ёлғон хабарларнинг тарқалишини камайтириш учун фаол иш олиб бораётганини айтди. Унинг сўзларига кўра, у нотўғри маълумотларга қарши курашишга ёрдам берадиган фактологик текшириш алгоритмини ишлаб чиққан.
30 январь, пайшанба куни ижтимоий тармоқ маъмурияти одамларга зарар етказиши мумкин бўлган ёлғон маълумотларга эга бўлган коронавирус ҳақида контентни йўқ қилишни эълон қилди.
Ўз навбатида, Ютуб коронавирус ҳақида аниқ ва ишончли маълумотлар қидирув натижаларида тез-тез кўриниб туриши учун барча имкониятларни ишга солади.
Масалан, агар сиз қидириш сатрига "коронавирус" ни киритсангиз, сайт сизни коронавирус ёки Уханm ҳақида ишончли манбаларга эга расмий мақола жойлашган саҳифага йўналтиради.
Ютуб вакиллари Recode компаниясига ёлғон маълумотлар ўз-ўзидан видео-хостинг қоидаларини бузмаслигини айтишди. Нафрат, ҳақорат, алдаш ёки зўравонликка ундаш билан боғлиқ бўлган нарсалар истисно ҳисобланади.
Афсуски, қилинган ҳаракатларга қарамай, онлайн платформаларда коронавирус ҳақидаги барча ёлғон хабарларни дарҳол йўқ қилиш мумкин эмас.
Ҳар қандай нотўғри маълумот ҳеч қачон тугамайдиган ўйин. Бир ой ўтгач, коронавирус ҳақида ёлғон маълумот тарқалишининг олдини олиш чораларини кўриш қанчалик муҳим эканлиги маълум бўлди.
Абу Муслим таржимаси