Чеченистон маъмурияти вакиллари билан учрашувда Қодиров Истанбулдан республикага қайтган, у ерда кичик ҳаж қилган ва уйида ўтирмасдан, "мавлид ўқиш (Муҳаммад пайғамбарни мадҳ этиш), зикр (Аллоҳни улуғлаш) учун одамларни йиғиб, улар билан саломлашган бир одамнинг хатти-ҳаракатларини танқид қилди.
«Агар у касалга [коронавирусга] учраган бўлса, минглаб одамларга юқтириши мумкин. Ўзига-ўзи бундай муаммо туғдирадиган одамни, агар мендан сўрашса, ўлдириш керак деб айтган бўлардим. Нафақат ўзи касал бўлади, балки оиласини, ака-укалари, опа-сингиллари, қўшниларини ҳам касал қилади», — деди Қодиров.
У чеченларни «эҳтиёт бўлиш» ва «у ёқдан бу ёққа санғимаслик»ка чақирди. «Биз каби чораларни минтақала бошқалар қабул қилаётгани йўқ. <…> Агар бир кун ичида касалхоналарга минглаб одамлар мурожаат қиладиган бўлса, биз ҳеч нарса қила олмаймиз», - огоҳлантирди минтақа раҳбари.
Сўнгги маълумотларга кўра, «Кавказский узел» Чеченистон соғлиқни сақлаш вазири Элхан Сулеймановга таянган ҳолда айтишича, республикада коронавирусга чалинган учта ҳолат қайд этилган. Қодиров 24 март куни ўзининг Telegram-каналида бир нафар касал ҳақида хабар берди.