loader
Foto

«Шарҳ» сурасидаги озодлик ҳақида

Бисмиллаҳир роҳманир-роҳийм

1. Сенинг кўксингни кенг қилиб қўймадикми?

2. Ва сенинг юкингни енгиллатмадикми?,

3. У сенинг елкангни босиб турган эди.

4. Ва сенинг зикрингни юқори кўтардик.

5. Бас, албатта, бир қийинчилик билан осончилик бордир.

6. Албатта, бир қийинчилик билан осончилик бордир.

7. Фориғ бўлсанг, ибодатига урингин.

8. Ва фақат Роббингга рағбат қил.

Биринчидан, ушбу суранинг классик тафсирларида айтилишича, «кўксини очиш» сўзма-сўз тушунилиши мумкин – бу ерда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан болалигида рўй берган воқеа кўзда тутилади, ўшанда уларни эмизувчи аёл билан бирга бўлган пайтларида фаришта ҳозир бўлиб, кўксини очган ва «лахта қон»дан - шайтоннинг одамдаги насибасидан халос қилган. Иккинчидан, бу ерда кўпинча Қуръони каримнинг шунга ўхшаш мазмунли бошқа оятларига ҳавола қилинади, бунда имонли одамнинг қалбидаги ёруғлик кўзда тутилади: «Аллоҳ кўксини Исломга кенг қилиб очиб қўйган шахс ўз Роббидан бўлган нурда эмасми?!» («Зумар», 22). Аллоҳ таоло айтадики: «Кимни Аллоҳ ҳидоят қилмоқчи бўлса, унинг кўксини Исломга очиб қўядир» («Анъом», 125).

Кейинги икки оят одатда шундай тушуниладики, гўёки уларда гап одамни босиб турадиган гуноҳлар ҳақида боради, ушбу ҳолатда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни бу гуноҳлардан Роббининг ўзи фориғ қилади, шу тариқа пайғамбарлик вазифасини бажариш ва у билан боғлиқ қийинчиликларни енгиб ўтишни енгиллаштиради. Бизнингча, бу жуда мақбул келадиган тафсир, унинг тўғри ёки нотўғри эканлиги ҳақида муҳокама килмаймиз.

Аллоҳ таолонинг хабари устида фикрлаш мўмин кишига бутун ҳаёти давомида ҳамроҳлик қилиши сабабли, мутлақ ҳақикатга даъво қилмасдан, ушбу сатрлар ҳақида айрим тасаввурларимни ўртоқлашмоқчиман, чунки мутлақ ҳақиқат – Аллоҳникидир.

Юқорида айтиб ўтганимиздек, арабча «визр» (وِزْرَكَ) сўзи билан ифодаланган юк сўзи (дарвоқе, араб тилидаги «вазир», яъни жавобгарлик «юкланган» сўзи ҳам шу ердан келиб чиқади) шайтоннинг одамдаги насибаси ҳисобланади. Эҳтимол, гап бу ерда Буюк Мавжудот  - Иблиснинг архетипи ҳақида борадики, у Одам алайҳиссаломнинг авлодлари маҳкум қилинган эрксизликнинг метафизик диктатини ифодалайди. Аммо, «ҳаракат» орқали ҳамда шахсий («қалбини иймон билан ёритган ҳолда тозалаб»), ҳам жамоавий – Аллоҳнинг ердаги халифаси сифатида адолат ўрнатадиган, мансур тоифага мансуб бўлган ҳолда Аллоҳ таолонинг раҳматига эришадиган, танланганлар бундан мустаснодир.

Шундан кейин гап «елкани босиб турган юк» ҳақида боради. Ҳа, бу ерда гап оғир юкдан озод қилинган, толиққан одам образи ҳақида кетяпти, деган фикрга қўшилиш мумкин. Лекин, эҳтимол, оятнинг мазмуни шу билан якун топмайди.

Бу ҳолда биз одамга малоллиги келадиган салбий ўтмишнинг бир садоси ёки маълум бир онгсиз архетиплар, инсон лойига ўрнатилган оловли Борлиқ томонидан яратилган, иблиснинг шахсиятида акс эттирилган, яратилиш хронологияси нуқтаи назаридан инсон учун муҳим бўлган бир тушунчани ёдда тутишимиз мумкин, деб тахмин қилишга журъат этамиз. Шундай қилиб, пайғамбар одамни эзадиган онгсиз ва оғир бир нарсадан халос бўлади.

Кейин қуйидаги сатр келади: «Ва сенинг зикрингни юқори кўтардик». Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шахсияти, Иблиснинг таъсиридан тўлиқ озод бўлиш воситасида дунё яратилган вақтлардан бери энг буюк одамга айланади, бунга ҳаттоки у тарихга қўшган ҳиссасига бир нарзар ташлаб ҳам шубҳа билдириш ҳам мумкин эмас бўлган одамга айланади. Бу мутлақо табиий, чунки Аллоҳ тўғридан-тўғри аралашуви билан унинг шахсиятини ўзгартирди ва мукаммал инсонга айлантирди.

Шундан кейин қийинчилик билан бирга осончилик хам борлиги ҳақидаги сўзлар икки марталаб келади ва бу фикрнинг ҳақ эканлигига ҳеч қандай шубҳа қолдирмайди.

Сура «Фориғ бўлсанг, ибодатига урингин ва фақат Роббингга рағбат қил» сўзлари билан якун топади. Юқорида баён қилинганларни ҳисобга олиб, шунингдек, матннинг араб тилидаги асл нусхасига таяниб, айтиш мумкинки, «фориғ бўлсанг» деган таржима метафизикадан кўра кўпроқ маиший мазмунга ишора қилиб, суранинг охиридаги оят мазмунини унчалик аниқ етказмайди. Таржима қуйидаги кўринишда бўлгани маъқул: «Озод бўлсанг, ибодатига урингин ва фақат Роббингга рағбат қил».

Исломдаги озодлик аслида мақташга арзимайдиган «танлов эркинлиги» эмас, йўқ, бу озодлик метафизик даражадан бошланади, бу дунёни бошқарувчи шайтоний диктатурадан озод бўлиш, Аллоҳнинг каломини улуғлаш ва эр юзида Унинг иродасини тасдиқлаш, эсхатологик ваъдага яқинлашишдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Қуръони каримга биноан, "мусулмонларнинг биринчиси" ва мутлақо эркин (озод) одам бўлганлиги учун, унга эргашганларга унинг суннатига эргашиш буюрилган. Бу шунчаки "савоб олиш" усули эмас, балки бу кўп ҳам, оз ҳам эмас, ҳақиқий озодликнинг шартидир, усиз Аллоҳ таолога бандалик қилиш имконсиздир.

Иблис бу дунё кўзгусига «қараган» ва ўз акси билан нисбатан уйғунликдан баҳра олган вақт - ўткинчидир. Унинг ўрнига шундай вазият келадики, бунда бош кофир ва Аллоҳнинг душмани расмнинг бир қисми «қат-қат бўлиб кўчиши»ни кўради. Бу Аллоҳ томонидан олдиндан белгилаб қўйилган – оғриқли жараён. “Аллоҳнинг фирқаси” ҳамда “шайтоннинг фирқаси” учун ҳамдир. Қанчалик оғир бўлмасин, мўминлар билади - «бир қийинчилик билан осончилик бордир». Улар яна шуни ҳам биладики: «Улар Аллоҳдан рози бўладир. Ана ўшалар, Аллоҳнинг фирқасидирлар» (Мужодала, 22).

ШОМИЛ КАЗАЛИЕВ

Абу Муслим таржимаси