loader
Foto

АҚШ Очиқ осмон тўғрисидаги шартномадан чиқади

Оқ уй раҳбари таъкидлаганидек, АҚШ "Россия билан жуда яхши муносабатларга эга, аммо Россия келишувга амал қилмади".

Бунда Америка етакчиси очиқ осмон тўғрисида янги келишувга умид билдирди. "Биз (келишувдан) чиқмоқдамиз, лекин янги келишувни тузиш ёки олдинги келишувни тиклаш мақсадида бирон бир иш қилишимиз учун жуда яхши имконият бор", деди Трамп.

Аввалроқ Россия ТИВ вакили Мария Захарова Россиянинг ООШни амалга ошириш учун АҚШга қарши бир қатор ўзига хос ва узоқ муддатли даъволари борлигини айтди.

Очиқ осмон тўғрисидаги шартнома (The Treaty on Open Skies) – ушбу шартномани имзолаган давлатларнинг ҳаво бўшлиғида қуролсиз разведкачи самолётларнинг эркин парвозларини амалга оширишга имкон берадиган кўп томонлама халқаро шартномадир. 1992 йил 24 мартда Хелсинки шаҳрида Европа Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотига (EХҲТ) аъзо 23 давлат вакиллари томонидан имзоланган. Шартноманинг мақсади ҳарбий ҳаракатлар мониторинги механизмларини такомиллаштириш ва қурол-яроғ назорати бўйича мавжуд шартномаларга риоя қилиш орқали давлатлар ўртасида ишончни мустаҳкамлашдан иборат.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР