Агар шундай кесишма иммунитет механизми тирик организмдаги тадқиқотларда ҳам тасдиқланса, бу шуни англатадики, қишдан бери айланиб юрган ва шамоллаш касалликлари тарқалишининг сабабчиси бўлган коронавируслар организмга таъсири ҳар ҳолда янги вирус юқтириб олишдан сақлайди", -деб ёзади Le Figaro.
"Коронавируслар структурасида маълум бир ўхшашлик мавжуд, хусусан, уларнинг қобиғи нуқтаи назаридан, - изоҳ беради Монпелье университет клиникаси юқумли касалликлар бўйича шифокори, профессор Эрик Делапорт. – Шу сабабли айрим антиген маркерлар, яъни вирусли юза оқсиллари яқин бўлиши ва кесишма иммун реакцияга олиб келиши мумкин".
"Бу 14 май куни Cell журналида чоп этилган молекуляр биология соҳасидаги тадқиқотда кўзда тутилади. Тадқиқотчилар иммун жавобнинг алоҳида жиҳати, чунончи, ҳужайра хотирасини кўриб чиқдилар. Организм ҳужумг учраганда цитотоксик ҳужайралар ёт унсурни йўқ қилади ва анти-таналар ишлаб чиқишни рағбатлантиради. Олимларнинг мақсади Sars-CoV-2 юқтириб олган одамларнинг алоҳида вирусли оқсилларга реакциясини кузатишдан иборат эди", - дейилади мақолада.
"Бироқ кутилмаган ҳодиса назорат гуруҳи томонидан келди, - дейди Страсбург университет касалхона маркази вирусология лабораторияси директори, профессор Самира Фафи-Кремер. – Улар Sars-CoV-2 юқтириб олмаган айрим одамларнинг ҳужайралари, шунга қарамай, унга жавоб қайтарганини аниқладилар. Улар илгари дуч келмаган бўлсада, янги коронавирусни таниб олди".
"(...) Иккита тадқиқотчилар жамоаси, швейцарияликлар ва хитойликлар, Sars-CoV-2 ни блокировка қиладиган анти-таналар худди шу оилага мансуб вирусни (Sars ва Mers) бартараф қилиши - ва аксинча эканлигини кўрсатди", - дейди Institut Cochin тадқиқотчилик марказидан Морган Бомсель.
"Бир нарса номаълум қолмоқда: бу кесишма иммунитет бизни ҳимоя қила оладими? (...) Эҳтимол, серологик тадқиқотларда аниқланган кесишма иммун реакция самарасиз бўлиб чиқади. Бу масалан, агар иккита вирус учун умумий бўлган анти-тана инфекцияни тўхтата олмайдиган эканлиги аниқланса, ўринга эга бўлиши мумкин", - дейди журналист.
"Бошқа бир назарий жиҳатдан эҳтимолий ҳолат профессор Делапорт томонидан батафсил таърифланган: "ҳимоя фақат қисман бўлиши мумкин. Агар анти-таналар фақат кириш эшигини ёпиб, бошқаларини ёпа олмаса, улар фақат вирус репликациясини ёки унинг ҳужайрага кириб боришини чегаралаши мумкин". Аниқ айтганда бу касалликнинг енгилроқ шаклларига ва юқумлилик камроқ бўлишига олиб келади", - деб ёзади Le Figaro.
"Ниҳоят, вирусларни таниб олиш механизми қарама-қарши натижа бериб, вируснинг организмга киришини енгиллаштириши мумкинлиги ҳам истисно қилинмайди. Вакцина ишлаб чиқишга ҳаракат килаётган вирусологлар учун энг даҳшатлиси ҳам шунда. Эндиликда касалхонага ётқизилган беморлар ва симптомсиз беморлар ёки касаллик енгил шаклда ўтаётган шахслар иммун жавобини таққослайдиган серологик тадқиқотларгина кесишма иммун ҳимоя бор ёки йўқлигини тасдиқлашга имкон беради", - хулоса қилади нашр.