loader
Foto

Олимлар коронавирусга қарши иммунитетнинг тез йўқотилиши сабабини аниқлади

Олимлар инсон танасининг коронавирусга узоқ муддатли иммунитетни ривожлантиришга қодирлигини аниқлашга ҳаракат қилишди. Бу CARS-CoV-2 вирусига жамоавий иммунитет пайдо бўлиш имкониятини баҳолаш ҳамда эмлаш стратегиясини ишлаб чиқиш учун зарур.

"Биз иммунитет сифатининг пасайишини изоҳлайдиган механизмни очиб бердик", – деди Гарвард тиббиёт мактаби профессори Шив Пиллаи. Унинг сўзларидан Medical Xpress иқтибос келтиради.

Дастлабки узоқ муддатли кузатувлар шуни кўрсатадики: табиий йўл билан жамоавий иммунитет шаклланиши амримаҳол. Шифокорларнинг аниқлашича, COVID-19 касаллигига чалиниб тузалганларда тахминан 3-4 ой ичида антитаналар марказлашуви минимал даражагача пасаяди. Шу сабабли COVID-19 касаллигига чалиниб тузалган шахс яна касаллик юқтириб олиши мумкин.

Профессор Пиллаи ва бир гуруҳ ҳамкасблари бунинг сабабини аниқлашди. Олимлар оғир коронавирусга учраган беморларнинг лимфа тугунларида содир бўладиган жараёнларни ҳамда жиддий яллиғланиш билан кечадиган бошқа касалликларни кузатишди. Уларнинг кузатишлари коронавирусга жамоавий иммунитет ҳосил бўлиши мумкин эмаслигини тасдиқлади ва бу вакцинани ишлаб чиқишда ҳисобга олиниши керак бўлади.