Ҳуқуқ ҳимоячилари полиция зўравонлиги Қўшма Штатлар учун янги муаммо эмаслигини ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари ҳар доим ҳаддан ташқари тажовузга мойил бўлишганига ишонтирмоқда.
Mapping Police Violence сайти хавфсизлик структурасидаги манбаларига таяниб хабар беришича, 2013-2019 йилларда АҚШда полиция қўлидан 7 666 киши ҳалок бўлган. Бунда 95 ҳолатда одмлар полиция томонидан қўлга олиш вақтида ўлдирилган.
Полиция ҳаракатлари туфайли ўлим ҳолатлари энг юқори даражаси Калифорния, Техас ва Флорида штатларида қайд этилган.
Шуниси эътиборга лойиқки, АҚШ аҳолисининг 13,4 фоизини ташкил этувчи афро-америкаликлар бошқа аҳоли гуруҳлари вакилларига қараганда полиция қўлидан 2,5 баравар кўпроқ ўлмоқда.
Қўшма Штатлардаги полиция зўравонлигига қарши намойишларнинг аксарияти 2013 йилда афро-америкаликларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун ташкил этилган Black Lives Matterтомонидан ўтказилади.
2014 йил 17 июл куни Нью-Йоркда афро-америкалик Эрик Гарнер полиция қўлидан вафот этди. Унинг ўлими Америка жамиятида акс этди.
6 ёшли боланинг 43 ёшли отаси Томпкинсвилда полиция гуруҳи билан тўқнашувга келган. Полиция ходимлари уни тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдосида гумон қилиб ҳибсга олишга ҳаракат қилишди. Полиция ходими Даниел Панталео афро-америкаликка қарши бўғиш усулини ишлатиб, уни ерга йиқитди. Гарнер: "Мен нафас ололмайман!" - деб бақирди, аммо бу унинг ҳаётини сақлаб қолмади.
Бир ой ўтгач, 2014 йил 9 августда Миссури штатида 18 ёшли афро-америкалик Майкл Браун полиция зобити Даррен Уилсон томонидан бир неча марта ўқ отилганидан сўнг ҳалок бўлди. Ҳодиса Фергусон шаҳарчасида юз берди.
Намойишлар, талончилик, вандализм ва бошқа ижтимоий норозилик шакллари барча штатлар бўйлаб бўлиб ўтди.
2016 йилда Кейт Ламонт Скот Шарлотте (Шимолий Каролина, АҚШ) полиция ходими томонидан жароҳатланган. Норозилик ва тартибсизликлар бир неча кун давомида тўхтамади. Шимолий Каролинада фавқулодда ҳолат эълон қилинди.
2018 йил март ойида 23 ёшли афроамерикалик Стефон Кларк Калифорниянинг Сакраменто шаҳридаги ўз уйининг ҳовлисида полиция ходими томонидан отиб ўлдирилган эди. Унинг ўлдирилиши Америка жамиятида норозиликларни келтириб чиқарди.