Номзодларни қабул қилишда жиддий чекловлар, сайлов участкаларига маҳаллий мустақил кузатувчиларни қабул қилишни тақиқлаш, мухолиф номзодларни қўрқитиш усуллари, тинч намойишчилар ва журналистларни ҳибсга олиш жараён ҳақида нохуй туйғулар уйғотади", - дея "ТАСС" АҚШ Давлат котиби баёноти матнини келтиради.
Помпеонинг сўзларига кўра, Вашингтон ЕХҲТ демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) кузатувчилари овоз беришни кузатиш учун ўз вақтида таклифнома олмаганидан афсусда. "Эркин ва адолатли, чинакам рақобатбардош сайловлар барча ҳукуматлар қонунийлигининг асосидир", - таъкидлади Давлат котиби.
АҚШ Давлат департаменти раҳбари Белоруссия ҳукуматини намойишчиларга қарши куч ишлатмасликка чақирди. "Биз Белоруссия ҳукуматини барча Белоруссия фуқароларининг тинч йиғинларга бўлган ҳуқуқларини ҳурмат қилишга, куч ишлатмасликка ва барча ноқонуний ҳибсга олинганларни озод қилишга чақирамиз, - дейилади баёнотда. – Намойишчиларга қарши давом этаётган зўравонликлар ва мухолифат тарафдорларининг ҳибсга олинишини, шунингдек, Белоруссия фуқароларининг сайлов ва намойишлар ҳақида маълумот тарқатмаслиги учун интернетнинг тўсилишини қаттиқ қоралаймиз."
Помпео, шунингдек, Қўшма Штатлар Белоруссиянинг суверенитети ва мустақиллигини, шунингдек, республика фуқароларининг «демократик ва фаровон келажак учун интилишларини қўллаб-қувватлашини» айтди. «Бу мақсадларга эришиш учун Белоруссия ҳукумати демократик жараёнларга содиқлигини ва инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилишни [аниқ] ҳаракатлар орқали намойиш этиши керак», - деди АҚШ Давлат котиби.
Аввалроқ Оқ уй матбуот котиби Кейли Макинани Белоруссия ҳукуматини намойишчиларга қарши куч ишлатмасликка чақирган эди. НАТО Бош котиби Енс Столтенберг Белоруссиядаги намойишчиларга қарши зўравонликларни қоралади. Европа Кенгаши парламент Ассамблеяси (ЕКПА) раҳбари Рик Даемс Белоруссиядаги сайловларни эркин ва адолатли деб тан олишдан бош тортди.
Эслатиб ўтамиз, якшанба куни Белоруссияда президентлик сайловлари бўлиб ўтди. МСҚ маълумотларига кўра, амалдаги президент А. Лукашенко 80.08% овоз билан ғалаба қозонган (4 миллион 659 минг 561 сайловчи уни қўллаб-қувватлаган). С.Тихановская учун 10.09 фоизи овоз берди (587 411 минг). Фарқ 84.17% ни ташкил этди.
Тихановская эса ўзини республика раҳбари сайлови бўйича ғолиб деб ҳисоблашини айтган, шунингдек, сайлов кампанияси даврида қонунбузарликлар ҳақида МСҚга шикоят берган.
Минск марказидаги сайлов участкалари ёпилгач, полицияси билан тўқнашувлар бошланди. Душанба куни эрталаб Белоруссия ҳуқуқ-тартибот ходимлари намойишчиларни Белоруссия пойтахти марказидан сиқиб чиқариб, шовқин гранаталари ва кўздан ёш окизадиган газдан фойдаланишди. Жароҳатланганлар ва бир кишининг ўлими ҳақида хабарлар бор эди. Бироқ ички ишлар вазирлиги бу маълумотни инкор этди.
Душанба куни Минскда норозилик намойишлари ва фуқароларни ҳибсга олиш бошланди. Хавфсизлик кучлари йўлларни тўсиб, кўчалар қуршаб олиб, шаҳар марказига махсус транспорт воситаларини келтирди. Мухолифат тарафдорларини тарқатиш учун махсус воситалардан фойдаланилди.