loader
Foto

Cumhuriyet (Туркия): Нотинч давр

Белоруссия 1991 йил мустақиликка эришгандан сўнг амалга оширила бошлаган либерал сиёсат бойлар ва камбағаллар ўртасидаги ўпқоннинг чуқурлашувига олиб келди, натижада одамларда совет даврини қўмсаш ҳисси кучайиб кетди.

Лукашенко 1994 да биринчи президентлик сайловларида ҳам СССР ни қўмсайдиганлар овози билан ғалаба қозонганди. Лукашенконинг 26 йиллик ҳукмронлигига икки нуқтаи назардан қараш керак. Бир томондан, ҳокимиятга келганидан сўнг Лукашенко мамлакатда авторитар бошқарув тизимини яратди. Аммо бошқа томондан, у Белоруссияни иқтисодий инқироздан олиб чиқди ва ижтимоий адолатни таъминлади. Бундан ташқари, Лукашенко коррупция муаммоси билан бевосита шуғулланди ва "халқ отаси"сиймосига эга бўлди. Шунинг учун ҳам мухолиф доиралар Лукашенконинг кенг жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватлашини инкор этмади.

Бироқ, сўнгги йилларда Белоруссия иқтисодиёти пасайиб, инқирозга юз тутди ва бу Белоруссия раҳбарининг рейтингига таъсир кўрсатди. Бундан ташқари, сўнгги 26 йил ичида янги авлод пайдо бўлди ва ўзгаришни хоҳловчилар сони ортди. Лукашенконинг рақобатчилари сифатида сайловга югуришга уринганларнинг айримлари турли айбловлар билан қамоққа олинди ёки мамлакатни тарк этишга мажбур бўлди. Аммо бу пайтда кутилмаган ҳолат рўй берди ва ҳибсга олинган номзодлардан бирининг рафиқаси Светлана Тихановская ўз номзодини илгари сурди.  Йўлдан четга чиқарилган бошқа мухолифат раҳбарлари томонидан қўллаб-қувватланди, натижада Тихановская мухолифатдан энг кучли номзод бўлди. Бир вақтлар 37 ёшли Тихановская хорижий нодавлат ташкилотда инглиз ва немис тилидан таржимон бўлиб ишлаган, ҳаётининг аксарияти қисмида икки фарзандни тарбиялаган уй бекаси эди. Тихановская ўз кампаниясидаги чиқишларида тез-тез ҳокимият тепасига келгач, сиёсий босимга чек қўйишини, шундан сўнг ҳокимиятдан истеъфога чиқиб, президентлик лавозимини тажрибали кишига топширишини айтарди. Бундан ташқари, Тихановская ҳеч қандай сиёсий ва иқтисодий масалаларга берилмасди, фақат эркинлик мавзусига эътибор қаратарди, бу эса оддий фуқаролар уни ўзига ўхшаш деб қабул қилишидан таршқари, Лукашенконинг деярли барча мухолифлари унинг атрофида бирлаштирди.

Путиндан табриклар

Сайлов бўлиб ўтиши билан президент России Путин Лукашенкони табриклади ва сўнгги ҳафталарда икки мамлакат ўртасида юзага келган инқироз бартараф этилганига ишора қилди. Ғарб мамлакатларининг ОАВ эса бир неча ҳафта давомида мухлоифатдан номзод Тихановская томонида чиқиш қилдилар. АҚШ ва ЕИ мухолифатга худди Украинага 2004 ва 2014 йилларда бўлганидек яққол ёрдам кўрсатадими, воқеалар ривожи қайси йўналишда бўлади – буларни яқин кунларда кўрамиз...