loader
Foto

Саудия ҳукумати яна бир нуфузли олим – шайх Абдуллоҳ Басфарни ҳибсга олди

У дунёнинг ўнлаб мамлакатларида Қуръон ва тафсир ўрганиш бўйича мактаблар асосчисидир. Абдуллоҳ ибн Али Басфар 1962 йил 14 апрелда Жидда шаҳрида таваллуд топган, «Фалоҳ» Қуръон ҳофизари мактабини якунлаган. 1985 йил қирол Абдулазиз университети (Жидда) исломшунослик бакалаври даражасини, 1991 йил эса – Умм ал-Кура (Макка) университети ҳуқуқшунослик факультетида юриспруденция магистри даражасини, 1998 йилда худди шу университетда ислом ҳуқуқи мутахассислиги бўйича ислом фанлари доктори илмий даражасини қўлга киритган.

Ҳозирги пайтда доктор Басфар Жиддадаги қирол Абдулазиз университети Исломшунослик кафедрасининг доценти, Қуръон ўрганиш бўйича Саудия илмий ассоциациясининг аъзоси, Ислом олимлари ва мутафакирлари Халқаро Форуми аъзоси, шунингдек, исломий ташкилотлар Олий мувофиқлаштириш қўмитаси Ижроия кенгашининг аъзоси ҳисобланади.

Манба: islam.plus

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР