loader
Foto

Чивин мўъжизаси

«Албатта, Аллоҳ чивин ёки ундан заифроқ нарсани мисол келтиришдан уялмас. Иймон келтирганлар, албатта, у — Роббиларидан келган ҳақлигини биладилар. Аммо куфр келтирганлар эса Аллоҳ бу мисолдан нимани ирода қилади, дейишади. У билан кўпчиликни залолатга кеткизади ва кўпчиликни ҳидоятга солади. У билан фақат фосиқларнигина залолатга кеткизади» (Бақара сураси, 26- оят)/

Қуръони Каримнинг бу оятида Аллоҳ таолони «уялмас» калимасини ишлатиши, уни ўзи яратган чивинда шу қадар катта мўъжиза бор эканлигини ва чивинни мисол келтириш уяладиган иш эмаслигини, аксинча Аллоҳ нақадар буюк ихтирочи эканини англаб етасиз.

Шу даврларгача бу оятлар ўқиб келинган бўлсада, ўқувчи бу оятда нималар яширин, нега Яратгувчи айнан чивинни мисол келтирган ва бу мисолдан нимани ирода қилганини ҳеч ким билмас, тушуниб етмас эди.

Бугунги илм-фан чивин -Яратгувчининг энг ажойиб буюк мўъжизаси эканини исботлаб турибди.

Чивинни фанда 3000 дан ортиқ тури мавжуд.Ушбу оятдан кўплаб ажойиб нарсаларни билиб оламиз. Оятдаги » بعوضة » калимасидан биз чивинни урғочи жинсида эканини англаймиз. Бу ҳам фан учун бугун янгиликдир.

Инсонлар фақат аёл жинсидаги чивинга рўбарў келишар экан, чунки чивинни тухум қўйиши, кўпайиши учун (эркак чивин эмас) айнан инсон қони зарур. Қўйилган тухумни қуртларга айланиш жараёнининг ўзи эса алоҳида бутун бошли катта бир илм. Қўйилган тухумлардаги қуртлар (личинка) ўз чиғаноқларини уч бор ўзгартирар экан. Бу жуда қизиқ, қандай қилиб қуртлар ўзларини уч маротаба чиғаноқларини ўзгартириб, чивинга айланишади? Ҳа, бу айнан ўша, Яратгувчининг кичик бир буюк мўъжизаси бўлиб бизларга ундан ибрат олишимиз учун эслатиши экан.

Чивинни одам танасидан қон сўриб олиш жараёни ҳам жуда мураккаб босқичлар орқали амалга ошади. Чивин одам танасига келиб қўнгач, лабларидаги сезгир хартум билан ўзи учун қулай қон сўриш жойини аниқлаб топади. Унинг қон сўриб олувчи игнаси эса гўё медицинада ишлатиладиган шприцларга ўхшайди. Унда махсус қоплама деворлари бўлиб, қон сўриш пайтида орқага сурилар экан. Қон сўрувчи хартум шундай мураккаб ва пухта ихтиро қилинганки, тери ичига «арралаб» кириб бориш, қон томирини излаб топиш ва сўриб олиш ишларини жуда аниқлик билан бажаради. Қон сўрғич хартумча қон томирига етиб боргач, арралаб кириб бориш жараёни ўз ўзидан тўхтаб, қон сўриш бошланади.

Инсон қонида уни ивиб (ташқарида қотиб) қолиши бор.Чивинда эса бу холатга ҳам қарши аввалдан «таёргарлиги» бор(?!), игнахартум танага кириб бориш жараёнида шундай суюқлик юборади-ки, натижада суюқлик қонни то сўриб олингунга қадар қотиб қолишига йўл қўймайди, қон қотмасдан унинг хартум сўрғичи орқали сўрилиб бораверади. Суюқликнинг яна бир мўъжизаси шундаки, чивин инсон терисига ўтиргач, игнасидан «юборилган» суюқлик терини сезиш қобилиятини ўлдириб, оғриқсизлантириш жараёнини бошлайди, шунинг учун ҳам биз чивин қонни сўриб бўлганидан кейингина, яъни суюқлик ўз таъсир кучини йўқоткандагина сезар эканмиз.

Бу аниқланган билимлар — фан олдига бир қанча ажойиб ҳақли саволларни қўяди:

1. Чивин инсондан қон сўриб олиши учун уни оғриқсизлантириш лозим эканини қаёқдан билди?

2. Аввалдан ўзига керак бўладиган суюқликни ўз танасида тайёрлаш учун чивин унинг кимёвий тузилмасини билиши лозим эди, буни қандай билди?

Майли, қаердандир билиб олди ҳам дейлик, аммо у суюқликни тайёрлаш учун биласизми қанақанги «дастгоҳлар» лозим бўлади?

Жавоб эса оддий: Бутун оламларни яратган Буюк Яратгувчи Аллоҳ учун инсонни ҳам, чивинни ҳам яратиш ҳеч қандай муаммо эмас.

Хуллас, том маънода мўъжиза! Тасаввур қилинг, агар инсон тунги кўриш мосламасини ХХ-асрда ихтиро қилган бўлса, чивинда бу нарса унинг яратилишидан бор эди ва у ҳатто инсонни тун қоронғусида ҳам 6 км масофадан сезиб, топиб келар экан.