Шу аснода мамлакат раҳбарияти миллатни асраш стратегик вазифасини мусулмон шифокорига топширишга қарор қилган АҚШдан келган хабарлар жуда қизиқ туюлади.
Ўтган кунлари АҚШ президенти Дональд Трамп америкалик мусулмон Монcеф Муҳаммад Слауига янги коронавирус инфексиясига (COVID-19) қарши вакцина яратиш ишига раҳбарлик қилишни топширди. АҚШ Оқ уй маъмурияти Twitter ижтимоий тармоғидаги оқ уй қайдномасига кўра, америкаликларни тез эмлаш учун барча мавжуд имкониятларни сафарбар этишни режалаштирган заҳоти зарур дори яратиш ишлари шу йил охиригача якунланишига умид қилмоқда.
Келиб чиқиши марокашлик бўлган америкалик Монcеф Слауи бу ҳафта COVID-19га қарши вакцинани ривожлантиришни жадаллаштиришга қаратилган «Супертовуш тезлиги» операцияси» лойиҳасининг бош илмий ходими этиб тайинлангани тасодиф эмас. Ўтган жума куни Оқ уйда ўтказилган матбуот анжуманида Трамп доктор Слауини дунёдаги энг етакчи вакцина соҳаси мутахассисларидан бири деб атади.
Ўз навбатида, Монcеф Слауи Трампга мурожаат қилиб, олган маълумотлари натижасида унинг олдига қўйилган вазифа унга қўлидан келадиган бўлиб кўринади, деб тан олди. "Яқинда коронавирус вакцинасининг клиник текширувидан олинган дастлабки маълумотларни кўриб чиқдим. Синов натижалари менга 2020 йил охирига қадар бир неча юз миллион дозали вакцинани тайёрлай олишимга янада кўпроқ ишонч бағишлайди".
Шу ҳафта Сенатда сўзга чиққан АҚШ Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар вазирлиги раҳбари Стивен Ханнинг сўзларига кўра, «Супертовуш тезлиги» операцияси» лойиҳаси қатнашчилари унинг назорати остидаги идора, шунингдек, Мудофаа вазирлиги ва бошқа ташкилотлар тажрибасига амал қилади.
Доктор Слауи ким ўзи?
Монсеф Муҳаммад Слауи 1959 йил туғилган. У келиб чиқиши марокашлик бўлган Бельгия-Америка тадқиқотчиси ҳисобланади.
У 17 ёшида Марокашдаги ўрта мактабни тугатиб, Францияга тиббиётни ўрганиш учун йўл олади. Бироқ у ҳужжатларини ОТМга топшира олмади.
Шунда у Брюссель университетига ўқишга киришга қарор қилди ва бу ерда ўқишни тамомлагач, биология соҳасида бакалавр даражасига эга бўлди.
Ўқишдан илҳомланган Слауи эришилган натижаларда тўхтаб қолмасликка қарор қилиб, Гарвард тиббиёт университети аспирантурасига ўқишга топширди ва параллел равишда Тафтс университети тиббиёт факультетида таҳсил олди. Ўқишни тугатгандан сўнг унга молекуляр микробиология ва иммунология соҳасида доктор даражаси берилди.
Доктор Слауи ўттиз йил давомидана Glaxo Smith Kline компанияси вакциналар бўлимига раҳбарлик қилди. У 2017 йил соғлиғига кўра ўз хоҳиши билан компаниядан ишдан кетди. Слауи шунингдек, Массачусетсдаги Moderna био-технология фирмаси директорлар кенгашини тарк этди. Ушбу ташкилот коронавирусдан вакцина иш билан шуғулланган.
Ҳозирги пайтда у Sutro Vax директорлар кенгаши аъзоси, Биотехнологик инновацион ташкилот, ОИТСга қарши акцина бўйича Халқаро тшааббуслар ва Pharmaceutical Research and Manufacturers of America (PhRMA) фонди директорлар кенгаши аъзолигидан кетди.
АҚШ Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар вазири Алекс Азар доктор Слауини дунёдги энг тажрибали ва муваффақиятли ишлаб чиқувчилардан бири деб атади.