loader
Foto

Покистон Ҳиндистон судининг Мирзо Бобур масжидини вайрон қилганлар бўйича суд ҳукмини шармандалик деб атади

32 киши, шу жумладан, Ҳиндистон ҳукмрон миллатчи партияси Бҳаратия Жаната фахрийлари Л.К. Адвани ва Мурли Маноҳар Джоши жиноят иши бўйича суд қилинди. Лакнаудаги махсус суд барча айбланувчиларга нисбатан оқлаш ҳукмини чиқарди.

 «Покистон 1992 йил Айодхьяда кўп асрлик Мирзо Бобур масжидини вайрон қилишда айбдор бўлган шахсларга нисбатан бугунги шармандали оқлов ҳукмини қаттиқ қоралайди», – дейилади Покистон Ташқишлар вазирлиги баёнотида, хабар қилади Anadolu Agency.

«Телевидениеда эфирга узатилган ва яхши режалаштирилган миллатчилик раллиси ва айбланувчи раҳбарлар томонидан вандалларни қўзғатиш натижасида содир этилган жиноий иш бўйича қарор қабул қилиш учун деярли ўттиз йил вақт талаб қилинганлиги ҳиндутва диктатураси остида ишлайдиган Ҳинд суд тизими яна адолатга эриша олмаганидан дарак беради».