Қирғизистон социал-демократлар партияси аъзоси Ирина Карамушкина, хусусан, митинг пайтида, "биз сайлов натижаларини қонуний деб тан олмаймиз, чунки уларни ўтказиш вақтида қўпол равишда қонун бузилиши кузатилган", - деди. Унинг сўзларини "ТАСС" келтирмоқда. Карамушкина ҳукуматни маъмурий ресурслардан фойдаланишда, сайловда ғолиб бир қатор партияларни эса сайловчиларни очиқчасига сотиб олишда айблади.
Туркиянинг "Анадолу" агентлиги хабарига кўра, акцияда "АТА Мекен", "Замондош", "Республика" ва "Бир-Бол" партиялари вакиллари иштирок этмоқда. Дастлаб улар Марказий сайлов комиссияси биноси ёнида тўпланишди ва етакчиларининг нутқларидан сўнг Ала-Тоо майдонига юриш қилишди.
Ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган фотосуратларга қараганда, ҳуқуқ-тартибот идораларининг махсус кучлари Бишкек марказига келтирилмоқда. Видеоларда автобус ва махсус техникалар карвони намойиш этилган. Айрим хабарларга кўра, ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбаларига таяниб, хавфсизлик кучлари намойишчиларни Бишкекнинг бош майдонидан сиқиб чиқариш ҳақида буйруқ олгани ҳақида маълумот алмашмоқда.
Митинг иштирокчилари ва журналистлар шунингдек, майдон яқинидаги ҳудудда алоқанинг ёмонигидан шикоят қилмоқда, деб ёзади ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари.
Сайлов участкаларининг 98% дан бюллетенларни қайта ишлашдан кейин эълон қилинган республика МСКнинг дастлабки маълумотларига кўра, тўртта партия янги парламентга кирмоқда: «Биримдик» («Единство») - 24,52% овоз билан, «Мекеним Кыргызстан» («Родной Кыргызстан») - 23,89% овоз билан, «Қирғизистон» - 8,73% овоз билан ва «Бутун Қирғизистон» («Единый Кыргызстан») - 7,11% овоз билан. Қолган партиялар 7%лик тўсиқдан ўта олмаган.
Расмий манбалар Қирғизистонда парламент сайловлари қонунга тўла мос равишда ўтказилгани ва сайловчиларнинг эркин фикр билдириш тамойилларига жавоб беришини даъво қилаётган МДҲ ва ЖХШТ парламент ассамблеялари вакилларининг фикрини эълон қилди. Умумий сайлов натижаларига таъсир қилиши мумкин бўлган қоида бузарликлар қайд қилинмаган.
РИА «Новости» Россия миллий стратегияси институтида махсус лойиҳалар бўйича директор, сиёсатшунос Юрий Солозобовнинг фикрини эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, «жуда жиддий ўйинчилар» янги парламентдан ташқарида қолди: унинг асосчиси, собиқ президентликка номзод Омурбек Бабанов, социал-демократлар, ёш исломчилар партияси ва «бундай қатъий ғалабадан норози бўлган бошқа кўплаб шахслар».
"Қирғиз жамияти жуда радикал кайфиятда, улар оддий адолат шаклларини истайди... Шунинг учун бу сайловлар қандай қабул қилинишини ва амалдаги парламент қанча давом этишини кўрайлик", - дейди эксперт.