loader
Foto

АҚШ президентлигига номзод мусулмонларга ваъда берди

«Менинг маъмуриятим худди Америкадай кўринишга эга бўлади: мусулмон америкаликлар барча даражаларда мавжуд бўлади», - дейди Байден. «Президент сифатида сиз билан жамиятимиздан нафрат заҳрини кетказиш учун ишлайман, сизнинг ҳиссангизни ва ғояларингизни ҳурмат қиламан», - дея қўшимча қилди у АҚШ жамиятининг мусулмон қисмига мурожаат қилиб.

Эслатиб ўтамиз, бу баёнот Байденнинг АҚШ президенти лавозимига номзоди қўйилганидан бери жамиятнинг мусулмон қисмига иккинчи мурожаати бўлди.

АҚШ сайловларида мусулмонлар овози ҳал қилувчи роль ўйнаши мумкин

АҚШ даги сайловларга бир ойдан камроқ вақт қолди, мамлакатда мусулмонлар овози президентлик пойгаси натижаларида муҳим роль ўйнаши мумкинлиги аниқлашди.

Қўшма Штатларда 3,45 млн мусулмонлар яшайди, улар аҳолининг атиги 1%ини ташкил этади, лекин уларнинг концентрацияси номзодларда ғолиб чиқиш учун деярли тенг имконият бўлган штатларда айниқса юқори, шу жумладан, Мичиган, Флорида ва бошқаларда.

Мусулмонлар овози 270 мингдан ортиқ мусулмон-сайловчилар рўйхатга олинган Мичиганда айниқса катта роль ўйнайди, таъкидлайди Emgage инсон ҳуқуқлари ташкилоти директори Мухаммед Гула, хабар қилади Al Jazeera. 2016 йил Хиллари Клинтон Мичиганда Дональд Трампга 1%дан кам овоз ютқазганди, бу атиги 10 000 овоз демакдир. Қизиғи шундаки, 90-йилларда мусулмонлар овози республикачилар ва демократлар ўртасида тахминан тенг тақсимланган, бироқ 11 сентябрь воқеаларидан сўнг республикачилар партияси Исломга қарши душманлик позициясини эгаллади ва шундан бери мусулмонлар демократларни афзал кўра бошлади. Шуни ҳисобга олган ҳолда бўлажак сайловда мусулмонларнинг аксарияти Джо Байденга овоз бериши эҳтимоли бор.