loader
Foto

Трамп Байден ғалабасини ва ўз мағлубиятини тан олишдан бош тортди

"Биз ҳаммамиз биламиз, нима сабабдан Джо Байден сохта равишда ўзини ғолиб деб эълон қилишга шошилаётгани, нима сабабдан унга иттифоқ оммавий ахборот воситалари бунда унга ёрдам бермоқчи бўлаётганини: улар ҳақиқат ошкор бўлишини исташмаяпти. Оддий ҳақиқат шундаки, сайловлар ҳали якунига етмади. Джо Байден бирон бир штатда ғолиб деб тасдиқланмади [расман]", - дейилади республикачи партиядан номзоднинг штаби томонидан тарқатилган баёнотда.

Трампнинг таъкидлашича, душанба кунидан бошлаб унинг штаби «сайлов тўғрисидаги қонунга тўлиқ риоя қилиниши ва қонуний ғолиб» Оқ уйни эгаллаши учун судда ўз позициясини ҳимоя қилишни бошлайди. АҚШ нинг етакчи ОАВ, жумладан, республикачиларни қўллаб-қувватлайдиган Fox News телеканали Байденни АҚШнинг сайланган президенти деб аташди.