Иш COVID-19 га чалинган ёки ундан тузалиб бўлган 2086 та испаниялик орасида ўтказилган сўровга асоланади.
Маълум бўлишича, ит билан юриш вируснинг юқиш хавфини 78 фоизга оширган.
"Хавфнинг ошиши сабабига ҳали аниқлик киритилмаган. Одамларда касалликка ташхис қўйиш учун ҳозирда ресурсларнинг йўқлиги ҳисобга олинса, унинг итларга ташхис қўйиш эҳтимоли жуда кам", - дейди тадқиқот муаллифларидан бири, профессор Кристина Санчес Гонсалес.
Мутахассислар уй ҳайвонлари жамоат жойларида зарарланган нарсаларга тегиб COVID-19 ташувчиси бўлиши мумкинлигини тан олди. Шу муносабат билан ҳар бир сайр вақтида ва ундан кейин уй ҳайвонларига профилактик гигиена тадбирларини қўллашни тавсия этдилар.