Матбуот учун ёпиқ режимда ўтказилган учрашув олдидан Помпео Грузияда бўлиб туришидан мамнунлигини билдирди.
Грузия ва АҚШ ни 30 йил давомида дўстона муносабатлар боғлаб турибди. Қўшма Штатлар Тбилиси ҳукуматини Грузиянинг босиб олинган ҳудудлари (Абхазия ва Жанубий Осетия) билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишда қўллаб-қувватлайди, деди Помпео.
"Биз сизни демократия масалалари бўйича қўллаб-қувватлаймиз ва мамлакатингизнинг бир қисмини ишғол қилиш оқибатида юзага келган оғриқ ва қийинчиликлар билан боғлиқ масалалар устида биргаликда ишлаймиз. Биз келажакда эркин ва адолатли сайловлар учун муҳим бўлган институтларни демократлаштириш, мустаҳкамлаш жараёнини қўллаб-қувватлаш учун ҳамма ишни давом эттирамиз", - дейди Помпео.
Ўз навбатида, Грузия Бош вазири ўз мамлакатининг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини аниқ қўллаб-қувватлагани учун АҚШга миннатдорлик билдирди. "Бу масала (АҚШ кўмаги) ҳудуди босиб олинган мамлакатимиз учун қанчалик муҳим эканини яхши биласиз, чунки босқинчи кучлар ҳамон Грузия тупроғида (Абхазия ва Жанубий Осетия) турибди", - дейди Гахария.
Кейинроқ Помпео бутун Грузия Католикос-патриархи Илиа II ва нодавлат ташкилотлар вакиллари билан учрашди.