«Биз Хитой билан кўп нарса қилиб ташлаймиз. Улар бизга қилган ишлари - шармандалик <…> Улар бу мамлакатга, бутун дунёга қилган ишлари... Сиз Хитой туфайл ниқоб тақиб ўтирибсиз»,- деди Оқ уй раҳбари ўз тарафдорлари билан сайловолди урашувида (ТАСС бўйича иқтибос).
Бир ҳафта олдин жаноб Трамп Хитойга вирусни тарқатгани «қимматга тушиши» ҳақида баёнот берганди. Лекин ўшанда ҳам қанчалик қимматга тушиши ҳақида аниқлаштирмаган.
Аввалроқ Оқ уй раҳбари вирус Хитой лабораторияларидан бирида сунъий равишда яратилган ёки яратилмаганини аниқлаш учун АҚШ разведка хизматларига бир неча бор мурожаат қилган эди. Шунингдек, у Пекин билан алоқаларни узиш билан таҳдид қилиб, БМТни COVID-19 тарқалиши учун Пекинни жавобгарликка тортишга чақирди. Трампнинг ўзи октябр ойи бошида коронавирусга чалинган эди.