Нашр маълумотларига кўра, яҳудий давлати АҚШ маъмурияти томонидан қўллаб-қувватланган ҳолда саудияликларга ҳозирги пайтда Иордания ҳукумати назорати остида бўлган Қуддусдаги Вақф департаментида вакилликнинг айрим шаклини тақдим этиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Иордания Қуддусдаги муқаддас жойларни қўриқловчи мақомини йўқотиши мумкинлигидан хавотирлар Бош вазир Бенямин Нетаняху ва Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ал Сауд ўртасида яқинда бўлиб ўтган махфий учрашувдан кейин кучайди.
«Исроил зўр бериб Саудия Арабистони билан алоқалар ўрнатишга ҳаракат қилмоқда. Афтидан, Нетаняху саудияликларга ал-Ақса масжиди устидан қандайдир назорат шаклини таклиф қилиб, кўндирмоқчи бўлган», - дейди Агентликнинг дипломатик манбаси.
Эслатиб ўтамиз, сентябр ойининг ўрталарида Исроил АҚШ воситачилигида БАА ва Баҳрайн билан расман муносабатларни нормаллаштирди. Вашингтон Саудия Арабистони Исроил билан тинчлик келишувларига қўшилишига бир неча бор умид билдирди.