loader
Foto

Меркель Исроилнинг Қуддус бўйича режасини бузди

«Исроил учун Европа коалицияси» ташкилоти асосчиси Томас Санделлга ҳавола қилган ҳолда The Jerusalem Post хабар беришича, Меркель Еропадаги айрим мамлакатлар етакчиларига, хусусан, Руминия давлат раҳбари Клаус Йоханнисга дипломатик миссияни аввалги жойида қолдириш илтимоси билан шахсан қўнғироқ қилган.

«Биз билиб олган нарса, мен ўз элчихоналарини Қуддусга кўчиришга мойил бўлган Марказий ва Шарқий Европа мамлакатларидан анча узоқ вақт олдин эшитганим, табиийки – улар Берлиндан, канцлер Меркелдан телефон қўнғироқлари олдилар», – деди нашрга Исроил лоббичиси.

Парагвай сентябрь ойида Исроилдаги элчихонасини Қуддусга кўчиргани хато бўлганини тан олиб, уни яна Тель-Авивга қайтаришга қарор қилганди.