Бу режанинг деталларини сир сақлаган Оқ уйнинг маълум қилишича, ҳали ойлар ўтиши мумкин, у «Решет 13» Исроил телеканали репортажини «ноаниқ чайқов» деб инкор қилди.
Америкаликлар хабардор қилган бир манбага ҳавола қилган ҳолда, телехабарда айтилишича, режа Исроилнинг Ғарбий соҳилда яҳудийлар яшайдиган жойларни аннексия қилишига олиб келади, алоҳида ажратилган аҳоли пунктлари эса ёки эвакуация қилинади, ёки уларда қурилиш тўхтатилади.
Трамп таклиф этлаётган Исрол қадамлари фаластинликлар билан ҳудудлар алмашиниши ва Шарқий Қуддус эски шаҳри – яҳудийлар, мусулмонлар ва насронийлар муқаддас қадамжолари Исроил суверенитети остида қолиши, лекин бунда фаластинликлар ва Иордания билан биргаликда бошқарувда бўлишини истайди, дейилади репортажда.
Унда айтилишича, Шарқий Қуддусдаги «араб кварталлари аксарияти» бўлғуси пойтахт сифатида Фаластин суверенитети остида бўлади.
Эслатиб ўтамизки, Исроил бутун Қуддусни ўзининг «абадий ва ажралмас пойтахти» деб атайди, лекин бу мақом халқаро даражада тан олинмаган. Фаластинликлар Шарқий Қуддус, жумладан, Эски шаҳардаги ал-Ақса масжид мажмуаси уларнинг бўлғуси давлати пойтахти бўлишини истайди.
Ҳисоботда фаластинлик қочқинлар тақдири ҳақида ҳеч нарса дейилмайди, ахир буузоқ давом этиб келаётган низодаги жиддий масалалардан бири. Шунингдек, ХАМАС назорати остида бўлган Ғазо сектори тинчлик режасига қандай киритилиши ҳақида ҳеч нарса дейилмаган.
Исроил ва Фаластин расмий «Решет 13» репортажига дарҳол жавоб бермади.
Трампнинг Яқин Шарқдаги тинчлик масалалари бўйича вакили Жейсон Гринблатт, режанинг бош муаллифи, президентнинг куёви Жаред Кушнер билан биргаликда Твиттердаги хабарида маълум қилишича, у «аниқ эмас». Бироқ у ҳисобот нотўғри деб айтмади.
«Режанинг мазмуни ҳақида олибсотарлик бефойда. Сайёрамизда жуда кўпчилик унда нима борлиги билмайди … ҳозирча», - деб ёзади Гринблатт. «ОАВ учун ёлғон, сохта ва бузиб кўрсатилган воқеалар жараён учун зарарли ва масъулиятсиздир».
Журналистларга берилган алоҳида қайдларда Исроилнинг БМТдаги элчиси Дэнни Данон Трампнинг режаси 9 апрелда бўлиб ўтадиган Исроил сайловларигача эълон қилинмаслигини башорат қилди.
Жамоатчилик фикри сўровлари Фаластин президенти Маҳмуд Аббос билан тинчлик музокаралари 2014 йил боши берк кўчага кириб қолган бош вазир Биньямин Нетаньяху учун бешинчи муддатни таъминлайдиган осон ғалабани башорат қилмоқда.
«Биз тушуниб турган нарсалардан у (режа) сайловгача тақдим этилмайди», - деди Данон. «Бу оқилона қарор, чунки биз унинг сайловлар масаласи бўлишини истамаймиз».