loader
Foto

АҚШ ҳукумати TikTok тақиқланишини кечиктиришни узайтирмаслигини маълум килди

Манбаларнинг маълумотларига кўра, ҳукумат бу ишни давом эттириш ниятида эмас, мос келувчи қарор АҚШ президенти Доналд Трамп томонидан шахсан қабул қилинган. Бироқ компания ва ҳукумат ўртасида музокаралар, кутилганидек, давом этяпти.

Агентлик келтириб ўтган АҚШ молия вазирлиги вакилининг сўзларига кўра, АҚШ халқаро инвестициялар бўйича қўмитаси «активларнинг бир қисмини сотиш ва миллий хавфсизлик рискларини бартараф қилиш учун зарур бўлган бошқа қадамларни якунлаш мақсадида  ByteDance билан ҳамкорлик қилади».

Аввалроқ АҚШ савдо вазирлиги агар бу пайтгача компания миллий хавфсизлик билан боғлиқ муаммони ҳал қилмаса, 12 ноябрдан бошлаб мамлакатда TikTok дан фойдаланиш тақиқланиши ҳақида маълум қилганди. Сўнгра ҳукумат тақиқлаш санасини ўзгартирган эди.

Ноябрнинг ўрталарида Wall Street Journal газетаси хабар қилганидек, АҚШ савдо вазирлиги АҚШ судларида бу борада ишлар кўриб чиқилаётган бир пайтда TikTok ни амалда тақиқламай туради.

АҚШ маъмурияти TikTok ни дастур маълумотларни Хитой ҳукуматига тақдим этиши мумкинлигида айбламоқда. Унинг эгаси - ByteDance компанияси - буни инкор қилмоқда. Шу аснода Трамп август ойида «TikTok таҳдидига қарши кураш тўғрисида»ги фармонни имзолаган бўлиб, унда  ByteDance билан ҳар қандай битимлар америкадаги юрисдикцияси тўхтатилишига тахминан бир ой берган эди.