loader
Foto

АҚШ Хитой Коммунистик партияси расмийларига нисбатан санкциялар жорий қилди

Помпео ХКП Марказий қўмитаси Бирлашган фронт ишчи гуруҳи инсон ҳуқуқлари бузилишига қарши чиқиб гапириш миллий ва диний озчиликлар вакиллари, шу жумладан, илмий ҳамжамият вакиллари, тадбиркорлар, фуқаролик жамияти гуруҳлари ва Хитой диаспораларига таҳдид солишини таъкидлади.

Давлат котибининг таъкидлашича, АҚШ юқорида айтиб ўтилган ҳаракатларга алоқадор бўлган шахсларга визалар чекланганини маълум қилди.

- Вашингтон бундан олдин ХКП аъзолари ва уларнинг оилаларига виза чекловлари қўйган.

Аввалроқ New York Times газетаси АҚШ Давлат департментига таяниб, ХКП аъзолари ва уларнинг оилаларига виза чекловлари жорий қилиниши ҳақида қарорни маъдум қилган эди. Қарорга мувофиқ, айтиб ўтилган шахсларга бир ой муддатга бир марта виза берилади.

Бунгача ХКП аъзолари, Хитойнинг бошқа фуқаролари каби, АҚШга 10 йилгача бўлган муддатга виза олиш имконига эга бўлган.