Овоз беришда бошқалар қатори Деря Ташкин – АҚШ сайлов коллегиясидаги биринчи этник турк ҳам иштирок этди.
"Тарих давомида қилганимиз каби саҳифани ўзгартириш, бирлашиш ва тикланишни бошлаш вақти келди", - деди Байден Уилмингтонда овоз бериш якунлангач.
Байден барча америкаликлар учун: унга овоз берганлар ва унга овоз бермаганлар учун президент бўлишини ваъда қилди.
Америка демократияси Трампнинг ҳужумларига қарамай, ҳамон оёқда маҳкам турибди, дея таъкидлади Джо Байден.
Сайланган президент яна бир бор америкаликларни бирлашишга чақириб, коронавирус инфекwиясининг янги тури тарқалишининг олдини олиш ва мамлакат иқтисодиётини тиклаш каби бир қатор долзарб вазифалар ҳал этилишини таъкидлади.
Сайлов коллегияси овоз беришининг расмий натижалари Пенс раислигида ҳар икки палатанинг йиғилишида, 2021 йил 6 январь куни АҚШ Конгрессининг янги таркиби томонидан санаб чиқилади.
АҚШнинг янги президенти 2021 йил 20 январь куни Вашингтондаги Капитолийда бўлиб ўтадиган инаугурация маросимидан сўнг лавозимни эгаллайди. Шу санага қадар бўлган бутун давр мобайнида Байден жамоаси бўлажак маъмуриятдаги лавозимлар тақсимотини аниқлаштиради.
Қўшма Штатларда президент сайлови беш ҳафта олдин бўлиб ўтди, бироқ Оқ уйнинг янги эгаси ким бўлишини якуний белгилаб берадиган овозлар фақат 14 декабрь, душанба куни эълон қилинди.
Америка президенти фуқаролар томонидан эмас, балки сайлов коллегиясининг 538 аъзоси томонидан сайланади.
Ғалаба қозониш учун номзод камида 270 сайловчининг овозини олиши керак.