Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Токи фитналар зоҳир бўлмагунча, ёлғон кўпаймагунча, бозорлар яқинлашмагунча ва замон яқинлашмагунча қиёмат қоим бўлмайди”.
Яъни, бозорлар яқинлашуви ўн тўрт асрдан ҳам олдин, бутун ҳаёти саҳрода ўтган арабистонлик томонидан айтилган!
Агар мендан иқтисодий глобаллашувни икки сўз билан таърифлашни талаб қилишса, мен янада мос келадиган ибора топа олмайман.
Демак, сиз билан биз, азиз дўстларим, Қиёмат кунининг яқинлашиши ҳақидаги яна бир башоратнинг амалга ошишига гувоҳ бўлдик.