Хитой ТИВ вакили АҚШ Миллий разведка директори Джон Рэтклиффнинг 3 ноябрда бўлиб ўтган АҚШ президенти сайловларига хорижий давлатлар таъсири ҳақида махфий маърузани Конгрессга тақдим этишнинг энг охирги муддатини кечиктириш ҳақида хабарига изоҳ берди.
Унга кўра, Хитой бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик тамойилига қатъий амал қилади ва Пекиннинг АҚШ президент сайловига таъсири ҳақидаги иддаолар эса ўйлаб топилган.
Вэнбинь эслатиб ўтдики, Рэдклифф аввалроқ Хитойни «АҚШ миллий хавфсизлиги учун биринчи рақамли таҳдид» деб атаган.
Маълумотлар ва фактлар шуни кўрсатадики, Хитой ва АҚШ бир-бирига қарши бўлмасдан ҳамкорлик қилиши керак, дея таъкидлади Хитой дипломати.