loader
Foto

Обама Капитолийга ҳужумни АҚШ учун «катта шармандалик» деб атади

АҚШ собиқ президенти Барак Обама Вашингтондаги Капитолий тепалигида рўй берган воқеалар юзасидан баёнот берди. Унинг сўзларига кўра, амалдаги президент фитначилигида содир этилган Конгресс биносига бостириб кириши АҚШ тарихида «катта шармандалик» фурсати сифатида тарихда қолади.

 «Тарих Капитолийда рўй берган бугунги ваҳшийликни қонуний саловлар натижалари ҳақида асоссиз ёлғон гапиришда давом этаётган амалдаги президент фитначилиги натижасида юзага келган шафқатсизликни миллатимиз учун уят ва шармандалик фурсати сифатида эслаб қолади», - деб ёзди Обама Twitter оркали эълон қилинган мурожаатда.

АҚШ собиқ президентининг таъкидлашича, у рўй берган воқеани кутилмаган деб ҳисобламайди. «Охирги икки ой давомида сиёсий партия [республикачилар] ва унга иттифоқчи бўлган ОАВ ўқувчилар ва тингловчиларга ҳаддан ташқари кўп марта ҳақиқатни – бу тортишувли сайловлар эмаслиги ва Байден 20 январь куни инаугурация қилинишини айтишни истамади», - дейди у. Республикачиларга яқин бўлган ОАВ ўқувчиларига тавсирлаган манзарани «фэнтези нарратив» ва ҳақиқатдан узоқ манзара деб айтди.

Обаманинг фикрига кўра, республикачилар юзага келган вазиятда биринчи қадамни қўйиши ва «кучайиб бораётган оловни ўчиришлари» керак. У Трамп сиёсатига қарши чиққан республикачилар партияси тарафдорларини қўллаб-қувватлади.

Обамадан ташқари АҚШнинг бошқа бир қатор собиқ президентлари ҳам Вашингтонда рўй берган воқеаларни қоралаб чиқди. Билл Клинтон Капитолийга Трамп тарафдорларининг ҳужум қилиши бир вақтнинг ўзида бутун мамлакатга ва конституцияга ҳужум деб атади. «Бу ҳужум бизнинг сиёсий тизимимизга нисбатан ишончсизлик уйғотадиган ва америкаликларни бир-бирга қарши қилиб қўядиган, қасддан ёлғон маълумотлар тарқатадиган тўрт йилдан ортиқ давом этган заҳарли сиёсат билан изоҳланади», - ҳисоблайди Клинтон. У «Конституцияда кўрсатиб қўйилгандай ҳокимиятни тинч йўл билан топшириш»ни талаб қилди.

Собиқ президент кичик Джордж Буш Капитолийда рўй берган воқеаларни кўрганида «ўз кўзларига ишонмагани»ни айтди. «Сайлов натижалари ҳақида бундай баҳслашиш бизнинг мамлакатимизга эмас, банан республикаларига хос», - дейилади унинг баёнотида. «Сайловдан кейин айрим сиёсий раҳбарларнин уйламай қилган хатти-ҳаракатлари, шунингдек, бугунги кунда институтларимиз, урф-одатларимиз ва ҳуқуқ-тартибот идораларига кўрсатилаётган ҳурматсизлик мени ҳайратга солди», - қўшимча қилди у.