Капитолийда рўй берган сўнгги воқеалар АҚШда ирқчилар тажовузлари борасида қўрқув уйғотди. «CAIR миллий Капитолийда ўз сиёсий қарашларини етказа олмаган ўнг-радикаллар озчиликларнинг жамоат марказлари ва ибодатхоналарга ғазаб ўтини сочишидан хавотирда», – деди ҳукумат билан алоқалар бўйича директор Роберт МакКо. У мусулмонларни исламофобик тажвузлардан эҳтиёт бўлиш ва шу куни ўзи учун хавфсизликни таъминлашга чақирди.