loader
Foto

Зулм ва унга муқобил вариантлар

Унда қуйидаги сўзбоши билан расмий Хитой матбуотидан тегишли реклама мақоласига ҳавола жойлаштирилган:

"Тадқиқотнинг кўрсатишича, Шинжонда уйғур аёлларни экстремизмга қарши руҳда қайта тарбиялаш туфайли улар эркин бўлдилар, улар гендер тенглиги ва репродуктив саломатлик нима эканлигини билиб олдилар. Улар кучли, мустақил бўлдилар ва «бола туғиш бўйича машина» бўлмай қўйдилар". Мақоланинг ўзида эса қандай қилиб уйғур-мусулмонлар онгини ўзгартириш туфайли «Шинжонда туғилиш даражаси кўрсаткичи 2017 йилдаги 1,6%дан 2018 йилда 1%га тушгани, табиий ўсиш эса 1,1%дан 0,6%га тушгани» ҳақида ҳикоя қилинади".

Умуман олганда, албатта, қизиқарли савол туғилади - бундай баёнот охирги сайловларда Хитойнинг коммунистик режимини АҚШнинг асосий душмани деб эълон қилган ва уйғурлар учун концентрацион лагерлар мавзусини унга қарши курашда фаол қўллаган Дональд Трумпнинг мағлубияти ниҳоят ва расман тан олинган кун эълон қилингани тасодифанми? Агар бу Трампга «хайрлашув совғаси» бўлса, у ўз манзилига етиб бориши даргумон - унга ҳозир хитойликларнинг троллинги умуман қизиқмас. Бу ҳозирги кунда нафақат президент, балки Конгресснинг ҳар икки палатасида ҳам кўпчиликка эга бўлган Америкадаги демократик партиянинг ғалабаси билан янги қадриятлар ҳукмронлиги даври келаётгани рамзий хабар бўлиши мумкинми?

Агар бу ҳақида ўйласангиз, Коммунистик Хитой диний қадриятлар ва турмуш тарзини тоталитар усуллар билан бартараф қилмоқда. Аввалроқ эса Францияда Макрон ҳукуматининг ташаббуслари муносабати билан биз айни мақсадда ташқи кўринишдаги либерал режимлар томонидан ҳам худди шундай усуллар қабул қилиниши мумкинлигини ёзган эдик.

«Антилиберал» қадриятлар асосида диний ҳамжамиятларга қарши йўналтирилган биль яқинда парламентга киритилган Австралиядан янги бир хабар келди. Агар у қабул қилинса, гомосексуалистларга ўз йўналишидан воз кечиб, уни нормал ҳолатга ўзгартиришни маслаҳат берувчи диний арбобларни жуда катта жарималар ёки ҳатто қамоқ жазолари кутаётган бўлиши мумкин.

Албатта, ўқувчиларимиздан кимдир енгил нафас олиши мумкин – нима-нима, ҳозир бу нарса йўқ ҳатто аксинча, гомосексуализм тарғиботини тақиқловчи қонунлар бор. Бироқ, Путиннинг Россияга нисбатан ҳам Маданият вазирлиги иштирокидаги ЛГБТ фестивали ҳақида шу ҳафта эълон қилган хабаримиз асосида бу масала юзасидан ҳеч қандай хомхаёлга берилишингизни маслаҳат бермаймиз. Ҳозирги режим консерватизми самимийлигига бирон киши жиддий ишониши қийин, лекин унинг катта авлод ҳали «скреп»ларини ҳимоя қилишга мажбур бўлса, ёш авлод бошқача кайфиятда. Шундай қилиб, Владимир Путин Анатолий Собчакнинг ёрдамчиси бўлган, унинг қизи Ксения Собчак эса, ЛГБТ ҳуқуқларини ҳимоя қилишни фаол тарғиб қилмоқда. Режимнинг асосий тарғиботчиларидан бири Дмитрий Киселёв узоқ вақтдан бери Россияда гомосексуал ҳамкорликни рўйхатдан ўтказишга чақирди ва бу ишда у ёлғиз эмас, Маргарита Симонян қўли остида Russia Today да очиқ гомосексуал ва айни пайтда путинчи Анатолий Красовский ишлайди.

Бироқ биз гомосексуаллар масаласини эмас, диний эркинликларни муҳокама қиляпмиз. Чунки мамлакатда тоталитар режим мавжуд бўлса, худди бугун гомосексуализм тарғиботини тақиқлаганидек, эртага гомосексуализмга қарши ташвиқот олиб боришни бошлаши мумкин. Шунинг учун диний жамоалар, хусусан, нафақат тоталитар коммунистик, балки тоталитар либерал тузумлар қурбони бўлиши мумкин бўлган мусулмонлар учун эркинлик кафолатлари ҳақида савол туғилади.

Албатта, мусулмон дунёси учун энг самарали кафолат ислом динига эътиқод қилувчиларнинг уларнинг диний қоидаларига мувофиқ яшаш имкониятини таъминлайдиган ўз ҳудудлари устидан у ёки бу шаклда назорат қилишдир. Мусулмон бўлмаган ҳудудларда яшаётганлар учун қийинроқ, жумладан, уларнинг кўпчилиги исломга қарши кучлар ҳукмронлиги остида. Шу муносабат билан, биз бу мақолани бошлаган нуқтага - Хитой баёнот қилинган фонга қайтайлик.

Бизда Трамп борасида ҳеч қандай хомхаёллар йўқ ва ҳеч қачон унинг тарафдорларидан бўлмаганмиз. Бироқ, 6 январь куни Капитолийга бостириб кирганлар орасида кўпчилик бу ишни Трампга муҳаббат туфайли эмас, балки янги бир партияли диктатурага қарор топишидан қўрқиб қилганлигини тушуниш керак. Яна ҳам қизиғи, уларнинг орасида кўпчилик либертарианлар - фуқароларнинг хусусий ҳаётида давлат аралашмаслик докринаси ва улар истаган тамойилларига мувофиқ яшаш ҳуқуқи, шунингдек, улар истаган нарсани тарғиб қилиш, бу мажбурлаш ва бошқаларга таҳдид эмас эканлиги тарафдорлари байроқларини кўтариб чиққанлиги ҳам қизиқ.

Дарвоқе, АҚШда аллақачон либертариан-мусулмонлар пайдо бўлган. Эҳтимол, мусулмонлар анъанавий мусулмон юртларидан ташқарида яшайдиган жойларда бу ижтимоий таълимотга зулмнинг муқобил варианти сифатида қараш керак.