loader
Foto

Яқин Шарқни бало кутмоқда: АҚШ Саудия Арабистонини жазолайди

Ташкилот бош котиби Ахмад Абу ал-Гейтнинг таъкидлашича, "америка разведкаси қарор қабул қилувчи суд ёки халқаро орган эмас" ва "Хашукджи иши бўйича айбдорларни жалб қилиш фақат Саудия Арабистони суд органларининг ишидир". Бундан ташқари, унинг таъкидлашича, махсус хизмат ҳисоботи ўтган ҳафта охирида эълон қилинган ва ундан кейин АҚШ қиролликнинг 76 нафар фуқаросига нисбатан жорий қилган санкциялар эълон қилинди. Муҳаммад бин Салмоннинг ўзи бу рўйхатга киритилмади. The New York Times маълумотларига кўра, гарчи у фаол муҳокама қилинган бўлсада, Оқ Уй бу ғояни рад этди – ҳар ҳолда, ҳозирча, чунки тахт ворисига нисбатан чекловлар АҚШ нинг Яқин Шарқдаги асосий иттифоқчиси билан муносабатларнинг тўлиқ узилишини англатар эди. Шу билан бирга Конгрессдаги демократик партиянинг юқори мартабали вакиллари ва Американинг энг нуфузли оммавий ахборот воситалари (жумладан, «The New York Times») шаҳзодани "жазолашни" талаб қилмоқда.

Нима бўлишидан қатъий назар, Вашингтон томонидан эълон қилинган чора-тадбирлар – бу ҳали бошланиши. АҚШ президентининг баёнотига кўра, бугун Қўшма Штатлар Саудия Арабистонига нисбатан сиёсатида "янги ўзгаришлар" эълон қилади. Джо Байден эса вазиятни кўпинча мамлакатнинг ҳақиқий ҳукмдори деб аталадиган валиаҳд шаҳзода билан эмас, балки отаси — 85 ёшли қирол Салмон билан муҳокама қилганини таъкидлади.

Қўшма Штатлар, албатта, Саудия Арабистони давлат ва сиёсий тизимининг ўзига хос жиҳатлари ҳақида ҳеч қачон хомхаёлга бормаган, аммо бу икки мамлакатни узоқ йиллар давомида стратегик шериклар бўлиб қолишларига тўсқинлик қилмаган.

Бироқ, Америка Қўшма Штатларининг айбловларига нафақат ар-Риёд, балки Форс кўрфазининг бошқа мамлакатлари, шунингдек, бутун Араб Лигаси давлатлари (унинг аъзолари орасида киролликка яхшиликни раво кўрмайдиганлар ҳам етарли) қаттиқ реакция шунга ишора қиладики, бу сафар Яқин Шарқ америкаликлардан «эр-хотиннинг уриши – дока рўмол қуриши» қабилидаги ҳаракатлардан анча кескин ҳаракатлар кутади, саудияликлар билан очиқчасига ёмон муносабатда бўлган Туркияда ҳам бўлаётган воқеалардан ҳушёр тортиб, яхши нарса кутишмайди.

Саудия Арабистони янги АҚШ маъмурияти учун идеал объект бўлиб, ундан аввалги президентнинг ташқи сиёсат меросини йўқ қилишни намойиш этиш учун фойдаланиш мумкин. Аввало, бу ҳар қандай муаммога нисбатан Трампнинг мафкуравий ақидалардан холи бўлган қатъий ишбилармонлик ёндашувига тааллуқлидир. Унинг ўрнига сиёсий қарорларнинг асосий ёндошуви ва механизми сифатида энг илғор ғоялар келади.

Айтганча, бу Қўшма Штатлар учун мутлақо янги ҳодиса. Ҳа, америкаликлар ўз ташқи сиёсатида инсон ҳуқуқлари, демократик ва либерал риторикадан доимо фаол фойдаланишган, аммо у ҳар доим қулай пайтларда ишлатилган ва ноўрин бўлганида эътиборсиз қолдирилган восита бўлиб келган. Шу сабабли Саудия Арабистони ва кўп йиллар давомида демократик идеаллардан жуда узоқ бўлган бошқа кўплаб давлатлар Американинг дўстлари ва иттифоқчилари мақомида қолаверган.

Эндиликда сўл-либерал мафкура шундай таъсирга эга бўлдики, у воситадан ҳақиқий "раҳбарлик қилувчи ва йўналтирувчи" кучга айланишга ҳаракат қилмоқда. Аслида, либерал сиёсий ва оммавий ахборот воситаларининг Саудия шаҳзодасига санкция қўйиш ҳақидаги баландпарвоз талаблари - маъмуриятдаги ҳушёр бошлиқлар эса бундай қадамнинг асоссиз эканини тушунтиришга уринишлари — Америка сиёсати бошидан кечирган ўзгаришларни яққол кўрсатиб турибди.

Лекин асосий муаммо барибир мафкурада эмас, балки ресурсларда.

Ўн йилликлар давомида Яқин Шарқ АҚШ учун асосий геосиёсий синов майдончаси бўлиб, улар юқори даражадаги можароларни зўр бериб сақлаб қолишди, бу эса уларга у ердан олиш мумкин бўлган ҳамма нарсани олиб чиқишга имкон берди.

Бу ғалати туюлиши мумкин, лекин Трамп президентлигининг асосий натижаларидан бири минтақадаги кескинликнинг камайиши ва давлатлар ўртасидаги яхши қўшничилик даражасининг ошиши эди ва бу унинг ҳукмронлик қилган тўрт йил давомида тез-тез авж олган кўплаб, жумладан, ҳарбий харакердаги инқирозларга қарамай. Исроилнинг бир қатор Араб қўшнилари билан алоқаларини ўрнатиш (Авраам битимлари) ҳақиқий эпохал воқеадир.

Гап шундаки, геосиёсий қарама-қаршилик ва Америка учун керакли бўлган ресурсларни топиш бўйича саъй-ҳаракатларни собиқ президент бошқа йўналишларга, биринчи навбатда, Хитой ва Европага қаратди. Албатта, Яқин Шарқда ҳам Трамп ўзиникини бой бермади - саудияликлар билан кўп миллиард долларлик қурол-яроғ битими бунинг исботидир. Лекин, умуман, Трамп даврида минтақа кичик фурсат тин олди ва келажакда, ўн йиллар давомида яшаб келаётган қирғинбаротнинг бир кун тугашига умид учқунлари пайдо бўлди.

Мана энди демократлар Оқ уйга қайтиб, ва уларнинг янги анти-Саудия ташаббуси Яқин Шарқ, аниқ улар барча одатий сифатлари ва қонли оқибатлари билан Американинг севимли "қум қутиси" мақомига қайтаришга тайёр эканлигини шама қилади.

Ажабланарлиси шундаки, бу истиқбол минтақадаги деярли барча мамлакатларни, жумладан, Ар-Риёдни анъанавий тарзда ёқтирмаган жойларни ҳам ғазаблантирди.