ТИВ раҳбарлари икки томонлама учрашув ўтказдилар, сўнгра кенгайтирилган форматба учрашув бўлиб ўтди.
Музокарлар бошланишидан аввал турк дипломатияси раҳбари матбуот учун баёнот билан чиқди.
Чавушўғлу ХХР етакчиси Си Цзиньпиннинг Туркияга ташрифи ҳақида умид билдирди ва Анқара ХХР билан стратегик ҳамкорликка тайёр эканлигини таъкидлади.
Турк вазири шунингдек, Туркия ва ХХР ТИВ раҳбарларининг консультатив механизм доирасидаги учрашуви бошқа муддатга қолдирилганини маълум қилди.
Мевлют Чавушўғлу ва Ван И икки мамлакатнинг коронавирус пандемиясига қарши курашга бағишланган фотокўргазмага ташриф буюришди.