Битта ҳарбий маҳкама ва тўрт нафар давлат хизматчисига нисбатан чеклов чоралари жорий қилинди. Гап SSB мудофаа саноати бошқармаси, унинг раҳбари ва бир нечта ходимлари ҳақида бормоқда. «Американинг душманларига қарши санкциялар орқали кураш» Қонуни (CAATSA) асосида қабул қилинган қарор чоршанба куни кучга киради.
Шундай қилиб, сакнция қўлланган давлат муассасаси америка товарларини экспорт қилиш ва 10 миллион доллардан ортиқ кредитларни олиш имкониятига эга бўлмайди. Ушбу давлат хизматчиларига АҚШга ташриф буюриш тақиқланади, уларнинг активлари блоклаб қўйилади ва фуқароларга бу фуқаролар билан транзацияларга йўл қўйилмайди.