Президент Матбуот хизматининг хабар беришича, Шавкат Мирзиёев “Ягона Хитой” сиёсатини ҳамда “уч ёвуз куч” – терроризм, экстремизм ва сепаратизмга қарши курашиш борасидаги саъй-ҳаракатларни доимо қўллаб-қувватлашини яна бир бор таъкидлаган.
унингдек, суҳбатда “Бир макон, бир йўл” ташаббуси доирасидаги самарали мулоқот, шу жумладан минтақада муҳим инфратузилмавий лойиҳаларни, улар қаторида “ХХР – Қирғизистон - Хитой” автомобиль ва темир йўлларини қуриш лойиҳасини илгари суриш ишлари давом этаётгани қайд этилган. Ўзбекистоннинг Марказий ва Жанубий Осиё ўзаро боғлиқлигини мустаҳкамлаш бўйича таклифи қўллаб-қувватланган.
Етакчилар савдо-иқтисодий, инвестициявий ва молиявий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида тўхталган.