Клифтон шаҳрида истиқомат қилувчи 29 ёшли Стефан Кетсо Патерсон шаҳри полицияси бошлиғи бўлиб чиққан Иброҳим Байқарога (миллати турк) жисмоний зўравонлик таҳдиди билан хабар юборди.
Хабарда, Кетсо "Биз сени тез кунда ўлдирамиз, террорчи" деб ёзган ва Иброҳимнинг "ҳар бир қадамини кузатиб" турганини айтган. Байқаро, Патерсоннинг полиция бошлиғи бўлиб хизмат қилган биринчи мусулмон, албатта, зарур чораларни кўрди ва Кетсо ҳибсга олинди. Исломофобга террористик таҳдидлар ва нафрат жинояти бўйича айблов қўйилди.
Қамоқдан қўрққан Кетсо айбига иқрор бўлди ва прокуратура билан битим тузди – унга нисбатан ҳукм шартли жазо билан чекланиши керак эди, аммо исломофобнинг омади чопмади - унинг иши бўйича судья Нью-Джерси штати тарихидаги иккинчи мусулмон-судья Суҳайл Муҳаммад эди.
Судья Муҳаммад тажовузкор исламофобга мажбурий психиатрик даволанишни буюрди ва якуний ҳукм берилмагунча уни қамоқда қолдирди, дея хабар бермоқда IslamNews сайти Anadolu Agency га таяниб.