Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган «Катаиб Ҳизбуллоҳ» кўнгиллилар қўшинининг юқори мансабдор раҳбари Абу Али Ал-Аскарий Telegram хабарида "Тармия ва Дияладаги ал-Муҳаиса қишлоғида хавфсизлик ҳолати Журф Ал-Наср тажрибасини такрорламасдан барқарорлашмайди"-деган, деб хабар берди курд ахборот агентлиги «Рудав».
Ишидга қарши кампания давомида 120 мингдан ортиқ аҳоли Марказий Ироқнинг суннийлар яшайдиган Журф ал-Наср шаҳридан мажбуран кўчирилган.
Ироқ хавфсизлик кучлари ва Халқ сафарбарлик кучлари (Ҳашд ал-Шаби) жангчилари кейинчалик шаҳар назоратини ўз қўлига олди.
АҚШ баёнот беришича, жангарилар ҳудуддаги ноқонуний ҳибсхонада камида 1700 маҳбусни ушлаб турибди.
Ал-Аскарийни ҳибсга олишга ордер январ ойида, у Ироқ Бош вазири Мустафо Ал-Казимийга таҳдид қилганидан сўнг эълон қилинган эди.
Ироқ хавфсизлик кучлари ва Ҳашд ал-Шаби портловчи моддалар ва миналар хавфи туфайли одамларга уйларига қайтишга рухсат бермаяпти. Аслида кўплаб кузатувчилар гумон қилганидек, шиа жангарилари уларни ИШИД учун база деб ҳисоблайди.
Ҳудуд устидан назорат йўқолгани ва расмий мағлубиятга қарамай, ИШИД жангарилари вақти-вақти билан қайта пайдо бўлиб, Шарқий Дияла провинцияси ва Бағдод шимолида ҳужумлар уюштиради.
Ироқ пойтахтида ҳарбий автомобилга қаратилган бомба портлаши оқибатида шанба куни камида тўрт аскар ҳалок бўлди. Йил бошидан бери ИШИД Киркук, Салоҳиддин ва Дияла ўртасидаги ҳудудда ҳужумларни кучайтирди - америкаликлар бу ҳудудни "ўлим учбурчаги"деб аташади.
Ироқ хавфсизлик кучлари ИШИДнинг Дияладаги 11 нафар гумондор аъзосини ҳибсга олди, деб хабар қилди ички ишлар вазирлиги шанба куни.
Минглаб суннийлар ҳали ҳам ИШИД билан ҳақиқий, аммо кўпинча тахмин қилинган алоқадорлиги сабабли уйига қайта олмаяпти.
Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари, жумладан, Human Rights Watch узоқ муддатли кўчишдан огоҳлантириб, «парчаланган миллатни қайта тиклаш мақсадида кенг кўламли ижтимоий реинжиниринг лойиҳаси қимматга тушади» деди.
Қочқинлар лагерларида қолганлар суиистеъмолларга қарши ҳимоясиздир. Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари маълумотларига кўра, хавфсиз бўлмаган шароитда уйга қайтиш қўшнилардан ўч олиш ёки маҳаллий қуролли гуруҳларга ёлланиш хавфини оширади.