«Раҳбарият [коалиция раҳбарияти] жойида қабул қилинган қарор шунга асосландики, бу масжид сифатида асло фойдаланилмаётган масжид эди», - Вотелнинг шу сўзларини келтириб ўтди Associated Press. 18 октябрь куни коалиция кучлари Суриянинг Дейр-эз-Зор вилояти ас-Суса шаҳридаги турар-жой уйларига зарба бергани ҳақида маълум бўлди. Авиаҳужум натижасида 60 дан ортиқ тинч аҳоли вакили ҳалок бўлди. Сурия ТИВ АҚШ бошчилигидаги коалицияни халқаро ҳуқуқ меъёрларини бузганликда айблади. Ўтган дам олиш кунлари расмий Дамашқ Раккани озод қилиш пайти амалда шаҳарни ер юзидан супуриб ташлаган коалиция ҳаракатларини геноцидга тенглаштирди.