loader
Foto

Хитойда олимлар иссиқда совутадиган мато кашф қилишди

Олимларнинг изоҳ беришича, «метамато» таркибида титан оксиди, тефлон ва полилактик кислота микроскопик толалари мавжуд. Улар ёрдамида мато ультрабинафшаранг ва инфрақизил нурларни қайтариши мумкин. Бунда танани совутиш иссиқликнинг тарқалиши ҳисобига рўй беради.

Биринчи тестларнинг кўратишича, акмато тана ҳароратини бир неча даражагача туширишга қодир. Масалан, кўнгиллилардан бири бир соат давомида ярми мематматодан, ярми эса ип матодан тайёрланган нимчада қуёш нурлари остида ўтирди. Олимлар унинг териси ҳароратини ўлчаганда маълум бўлдики, ақлли мато остидаги ҳарорат Цельсий бўйича 31-32 даража,  одий мато остида эса 37 даража экан. Олимлар шунингдек, машиналар билан ҳам эксперимент ўтказдилар. Метаматодан тикилган ғилоф остидаги автомобиль салони энг кам қизиган.

Совутиш самараси аникса, одамлар ва объектларнинг тўғридан-тўғри қуёш нурлари остида бўлганида сезиларли эканига қарамай, бу ҳолат сояда ҳам кузатилади, деб таъкидламоқда мутахассислар. Уларнинг сўзларига кўра, бундай кийимлар турли рангларда чиқарилиши мумкин, лекин оқ ранглиси нурни қайтариш учун энг самарали ҳисобланади.

Тадқиқотчилардан бири, Тао Гуанминнинг айтишича, жамоа метаматони кенг кўламда ишлаб чиқариш ниятида. Ундан тайёрланган маҳсулотлар бир йилдан кейин оммабоп бўлишига умид қилинмоқда.