Уларни қандай тўғри қабул қилиш мумкин?
Биринчи навбатда хомхаёлсиз. Бу воқеаларда томонлардан бири соф исломий лойиҳани ифодалаган, иккинчиси эса исломга қарши кучларга хизмат қилган ҳеч нарса йўқ. Томонлардан бирининг тарафдорлари бунинг тескарисини исботлашга қанчалик уринмасин, бу ерда кўпроқ миллий ва геосиёсий манфаатлар тўқнашуви ўринга эга бўляпти.
Биз айрим исламофоб ОАВ каби, «Толибон»ни ваҳшийлар қилиб кўрсатиш ниятида эмасмиз. Ким уларга қандай муносабатда бўлмасин, «Толибон» Афғонистон билан алоқа қилиш ниятида бўлган ҳар ким у билан ҳисоблашишга мажбур бўлган кучга айланди. Афғонистон халқининг, аввало, пуштунларнинг катта қисмини ўз ичига олган бу куч уларни мамлакатни хорижий босқинчилардан озод қилиш учун курашга илҳомланитра олди. «Толибон»нинг улардан узоқлаштириш ёки ғазабланишга олиб келадиган айрим ҳаракатлари кўрсатилганда биринчидан, шуни эсдан чиқармаслик керакки, бу ҳаракатлар уруш ва анархия шароитларида амалга ошириляпти, ишларини иккинчидан, шуни эътиборга олиш керакки, иккала томоннинг ҳам қора ишларини таққослаш имкони бўлмаслиги учун «Толибон» нинг душманлари нималар қилаётгани ёки уларнинг ҳокимлиги остида нималар қилинганини бизга ҳеч қачон кўрсатишмайди
Бошқа томондан, «Толибон»ни идеаллаштиришдан ҳам маъно йўқ.
Унинг ўзи ва у билан бирга Афғонистон йигирма йилдан бери ўтган асрнинг охири ва бу асрнинг бошидаги сиёсатнинг оқибатларидан азият чекаётгани – давлатнинг америкаликлар томонидан вайрон қилинганлгини сабаблигина эмас. Ҳа, «Толибон» партизанлик йўлини танлаганига қарамай, таслим бўлмади ва аксинча, Афғонистон учун, йигирма йил олдин қўлдан бой берилган ва бу урушда жуда катта ҳақ тўлашига тўғри келган мамлакат учун курашда америкаликлар устидан ғолиб чиқди
Лекин ўтмишни ўзгартириб ҳам, қайтариб ҳам бўлмайди. Нима бўлганда ҳам, бугунги «Толибон» ўзини Афғонистоннинг катта қисмини назорат қила оладиган куч сифатида намойиш этди, агар афғон халқи уларни қўллаб-қувватламаганида, бунга эриша олмаган бўларди. Афтидан, охирги уруш учун жуда катта ҳақ тўлаган «Толибон» бу сафар биринчи галда ички афғон ишларига эътибор қаратиш, ташқаридан кучлар аралишиши, уларнинг давлатини вайрон қилиши ва ўзларни партизанликка кетишга мажбур қилишига йўл қўймаслик учун қўлидан келгача ҳаракат қилиши кутилмоқда.
Бироқ айнан шу сабабли, агар шундай бўлса, улар кимлардир шундай кўриш истагида бўлганидек, глобал ислом лойиҳаси эмас, балки мусулмон афғон халқининг миллий ҳокимияти сифатида ҳаракат қилади. Эслатиб ўтамизки, «Толибон» Россия ва Эронга ташриф буюриб, уларнинг ҳукуматларини ўзлари томонидан ҳеч қандай хавф йўқлигига ишонтирди ва Хитойнинг Афғонистонни қайта қуришда иштирок этишини олқишлаб, Пекин уларга қарши курашаётган «уйғур айирмачилари» қўллаб-қувватламаслигини айтди. Шундай экан, бизга Туркия Афғонистонда НАТО қатнашчиси сифатида ва Ғарб билан биргаликда ўз ўйинини бошлаши мумкин деб айтишганда, эҳтимол бу шундай, лекин «Толибон» тез орада улар учун стратегик аҳамиятга эга бўлган Покистон каби, Хитойнинг иттифоқчиси бўлиши мумкинлигига эътибор қаратамиз.
Бутун Афғонистон учун миллий ҳокимият бўлишга даъвогарлик қилаётган куч сифатида «Толибон» турк ҳарбийларидан ўз ҳудудини тарк этишни талаб қилиши ва акс ҳолда уларни босқинчилар деб ҳисоблаши энди бошқа гап. Бироқ бу ерда муҳим бир фурсат бор – гарчи «Толибон» Афғонистоннинг эҳтимолий янги ҳукумати сифатида қаралаётган бўлсада, ҳозирча ҳали ҳеч ким уларни бу сифатда тан олмади. Мос равишда, ҳозирча Афғонистоннинг амалдаги ҳукумати билан шартнома амал қилмоқда ва шу асосда турк ҳарбийлари Афғонистон ҳудудида қолмоқда.
Янги афғон ҳукуматининг шаклланиши ва унинг дунёда, хусусан, Туркия томонидан тан олиниши билан боғлиқ яна бир фурсат - Афғонистоннинг туркий халқлари ва минтақалари манфаатларини ҳисобга олишдир. Нафақат Туркия, балки Ўзбекистон ҳам «Толибон» томонидан уларнинг миллатидан қатъи назар, Афғонистоннинг барча фуқаролари ҳуқуқлари ва хавфсизлигини кафолатлаши ҳақида умумий ваъдаларига ишониб қолишни истамайди. Туркия ва қўшни туркий давлатлар томонидан янги Афғонистон ҳукуматини тан олишнинг шарти унда туркий халқлар вакиллиги ва уларга кафолатланган мухторият бўлиши мумкин. Агар шундай қилинмаса, Асад режмини Суриянинг қонуний ҳукумати сифатида ёки Хафтарни Лвиянинг қонуний ҳукумати сифатида тан олмаётган Туркия «Толибон»ни ҳам Афғонистон ҳукумати сифатида тан олишига кафолат йўқ.
Лекин умид қиламизки, томонларда бу масалаларни тартибга солиш ва муросага келиш учун соғлом фикр етарли бўлади. Бу нафақат Туркиядан янгича воқеликни тан олишни, балки «Толибон»дан соғлом фикрлаш ва тарихдан сабоқ олганликларини намойиш этишни ҳам талаб қилади.